“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасида режали таъмирлаш ишлари олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Муборак” газни қайта ишлаш заводидаги 14-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 20-сонли қурилмасида огоҳлантирилган режали таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилиб, қурилмада мавжуд ускуналари тулиқ чора-тадбирлар асосида ишлар олиб борилди.

Чора-тадбирнинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини “ОʻzDSt-948” стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун моддий-маънавий жиҳатдан эскирган газни қайта ишлаш нефт-газ кимё аппаратлари, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини техник кўрикдан ўтказишдан иборат. Тадбир доирасида таъмирлаш ишларини “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ишчи ходимлари томонидан амалга оширилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилмани сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек, 14-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш
20-сонли қурилмасини таъмирлашга тўхтатилган даврда заводдаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 5,0 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.

Йиллик 2,0 млрд куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга ушбу қурилма “Ўзбекнефтгаз” АЖ Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва завод мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан таъмирлани муваффақиятли ишга туширилди.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1971 йилда ишга туширилган. 14-цехнинг Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш 20-сонли қурилмаси эса 1993 йил ишга қўшилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|