“Ўзбекнефтгаз”: Хоразмда фермерларга ёқилғи қуйиш шохобчалари ўз баҳосидан 50 фоизгача арзонлаштирилан нархларда аукционга қўйилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сон қарорига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги нефть базаларига тегишли Фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалар (ФЁТШ), махсус техника ва автоёнилғикашлар оммавий савдолар орқали хусусий мулкка сотилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи билан ФЁТШларни сотиш ва ижарага бериш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

Хусусан, “Урганч нефть базаси” МЧЖ ва тасарруфдаги филиалларда сотилиши белгиланган 44 та ФЁТШдан 31 таси 8 792 384 352,1 сўмга, 39 та автоёнилғикашдан 38 таси 845 477 938,31 сўмга “E-IJRO AUKSION” орқали аукцион савдоларида сотилди.

Сотилмай қолган 13 та фермерларга ёқилғи қуйиш шахобчаларининг нархи 50 фоизга ва Хонқа филиалига қарашли 1 та 1977 йилда ишлаб чиқарилган “Газ 52” русумли автоёнилғикаш 20 фоизга арзонлаштирилган ҳолда 14 сентябрь куни ягона электрон савдо майдончаси орқали савдога чиқарилиши белгиланди.

Шунингдек Хоразм вилояти Қўриқлаш бошқармаси билан жамият ўртасида тузилган шартномага ўзгартиришлар киритилиб, шартнома нархи арзонлаштирилди. Бунинг натижасида бир ойда 15,0 млн сўм, йил якунига қадар 60,0 млн сўм иқтисод қилинишига эришилади.

Жамиятда товарлар, ишлар ва хизматларни электрон савдолар орқали ташкил этилиши натижасида 2021 йилнинг январь-июль ойларида 708,377 млн сўм маблағлар иқтисод қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|