November 16, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Хорижий ва қўшма корхоналарга кўрсатилган хизматлар ҳажми корхоналар кесимида таҳлил қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари билан ҳамкорликда саноат соҳасидаги хизматлар турларини кенгайтириш ва сифатини ривожлантириш бўйича барча зарурий чоралар кўриб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан акциядорлик жамиятининг таркибий бўлинма (бошқарма, завод)ларида жорий йилнинг 10 ой якунлари бўйича саноат соҳасидаги хизматлар ҳажми корхоналар кесимида таҳлил қилинди.

Маълумот ўрнида шуни айтиш мумкинки, айни пайтда “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводлари томонидан 14 турдаги хизматлар кўрсатилиб келинмоқда. Жорий йилнинг 10 ой якунлари бўйича хизматларни бажариш кўрсаткичларини жами бўлиб, миллий валютада 823,3 млрд сўмни, шундан хорижий валютада 28,1 млн долларга етказишга эришилди. Бу кўрсаткични ўтган йилнинг мос даврига қиёслайдиган бўлсак, миллий валютада 75 млрд сўмга, ўсиш суръати 145 фоизга ва хорижий валютада 3,5 млн долларга, яъни 123,5 фоизга ўсганлигини кўришимиз мумкин.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг саноат соҳасидаги хизматлари асосан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фаолият кўрсатаётган хорижий капитал иштирокидаги компаниялар ва қўшма корхоналарга кўрсатилмоқда.

Жумладан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг октябрь ойига қадар қуйидаги қийматлардаги хизматлар кўрсатилди;

• Россия Федерациясининг “Лукойл” корхонасига 28,1 млн долларлик;

• “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Швейцариянинг “Gas Project Development” ҳамда “Altmax Holding” корхоналари иштирокидаги “Натурал Газ Стрим” қўшма корхонасига 195,8 млрд сўмлик;

• Америка Қўшма Штатларининг “Epsilon Development Company” хорижий корхонасига 187,3 млрд сўмлик;

• “New Silk Road Oil and Gas” ўзбек-хитой қўшма корхонасига 105,6 млрд сўмлик;

• “Гиссарнефтгаз” МЧЖ қўшма корхонасига 22,3 млрд сўмлик;

• “Жиззах Петролеум” қўшма корхонасига 11,4 млрд сўмлик;

• “Кўкдумалоқ-газ” ўзбек-швейцария-британия қўшма корхонасига 9,2 млрд сўмлик, ва бошқа корхоналарга 3,2 млрд. сўмлик;

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ҳисобот даврида кўрсатилган жами хизматлардаги бошқармалар ва заводнинг улушлари Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига 60,8 фоиз, Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига 16,3 фоиз, Муборак газни қайта ишлаш заводига 13,8 фоиз ва Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига 9,3 фоизга тўғри келмоқда.

Кўрсатилаётган хизматлар тури бўйича асосан табиий газни қайта
ишлаш – 360,8 млрд сўм, суюлтирилган газ, газ конденсат ва олтингугурт ишлаб чиқариш - 121,1 млрд сўм, табиий газни сиқиш (компримирование) – 112,9 млрд сўм, табиий газ ва газ конденсатини тайёрлаш – 102,8 млрд сўм, ташиш хизматлари – 78,6 млрд сўм ва сақлаш ва юклаш – 47,1 млрд сўмни ташкил этди.

Жорий йилнинг ноябрь ойи якуни билан миллий валютада 55,7 млрд сўмни ва хорижий валютада 2,5 млн доллар, жорий йилнинг якуни бўйича эса 1 трлн 400 млрд сўмлик хизмат кўрсатиш ҳажмлари бажарилиши кутилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|