“Ўзбекнефтгаз”: Бир гуруҳ мутахассислар “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси доирасида сертификатларга эга бўлишди

Бош саҳифа Русский

2020 йил 11 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида “Рақамли иқтисодиёт” ва “Электрон ҳукумат”ни ривожлантиришнинг устувор вазифалари тўғрисида ўтказилган йиғилишда берилган топшириқ ва кўрсатмалар ҳамда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида “Рақамли Ўзбекистон – 2030” стратегияси ишлаб чиқилган.

Ушбу стратегияда белгилб қўйилган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан тизим тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда рақамли иқтисодиётни жадал ривожлантириш, уларда замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этиш бўйич кенг миқёсдаги чора-тадбирлар комплекси амалга оширилмоқда.

Мазкур стратегия доирасида “Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги бошқарма ва корхоналарда фаолият олиб бораётган ходимларнинг рақамли саводхонлиги ва малакасини ошириш, ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш учун тегишли ўқув муассасалари билан келишилган.

Ана шундай саъй-ҳаракатларнинг самараси ўлароқ Шўртан газ кимё мажмуасининг бир гуруҳ малакали мутахассислари “Компьютер саводхонлиги ва ташкилот фаолиятини рақамлаштириш” курсини муваффақиятли якунлаб, сертификатларни қўлга киритишди.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|