March 3

“Ўзбекнефтгаз”: “Андижон нефть базаси”нинг фавқулодда вазиятларда ҳаракатланиши “Тайёр” деб баҳоланди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ тасарруфидаги “Андижон нефть базаси”МЧЖда фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда уларнинг оқибатларини бартараф этиш борасида махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди.

Ўқув машқини ўтказишдан мақсад фавқулодда вазиятлар рўй берганда тегишли органлар билан ҳамкорликдаги ҳаракатларни амалга ошириш кўникмаларини шакллантириш, ишчи-ходимларни муҳофаза қилишга тайёрлаш, хавф юзага келганда ёки рўй берганда тадбирларни амалга ошириш борасидаги амалий кўникмаларини ривожлантиришда иборатдир.

Ўқув машғулотида дастлаб ҳудуд фуқаро муҳофазаси таркиби “Йиғин” сигналига асосан йиғилиши ва тузилмалар билан саф кўриги ўтказилди.

Ишчи-ходимларининг фавқулодда ҳолатлар содир бўлганда унга қарши курашиш борасидаги куч ва воситаларини бошқариш кўникмаларини мустаҳкамлаш мақсадида нефть базанинг сиғимлар боғида технологик жараённи бузилиши натижасида шартли равишда ёнғин юзага келтирилди.

Машғулотлар орқали ходимлар фавқулодда вазиятлар шароитида ўзини тутиш ва муҳофаза қилиш қоидалари ҳамда жароҳатланганларга биринчи ёрдам кўрсатиш бўйича олиб борадиган чора-тадбирларини намойиш этишди.

Мутахассислар томонидан иштирокчиларнинг билими, улар томонидан қабул қилинган қарорларнинг тўғрилиги, шартли хабарлар бўйича амалга оширган амалий ҳаракатларига баҳо берилди. Йўл қўйилган камчиликлар ва уларни бартараф этиш бўйича тегишли кўрсатмалар берилди.

Ўтказилган ўқув машғулоти натижасига кўра, “Андижон нефть базаси” МЧЖ Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилишга, бартараф этишга ҳамда объектни қўриқлаш ва мудофаа қилишга “ТАЙЁР” деб топилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|