December 2, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Табиий газ ва газ кондесати сарфи бўйича тижорат ўлчов тармоқлари аудитдан ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан акциядорлик жамияти тасарруфидаги завод ва бошқарлардаги мавжуд газ ва газ конденсати сарфи бўйича тижорат ўлчов тармоқларини амалдаги қонун ҳамда тегишли меъёрий ҳужжатлари доирасида ишлатилиши юзасидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Ишлаб чиқаришни техник тартибга солиш департаментининг Метрология ва автоматлаштириш бўлими мутахассислари ва “Ўзбекистон миллий метрология институти” Давлат муассасаси мутахассислари билан ҳамкорликда жамият тасарруфидаги завод ва бошқармалар балансидаги, шунингдек жамият ва қўшма корхоналар ўртасидаги табиий газ ва газ кондесати бўйича тижорат ўлчов тармоқларининг амалдаги “ГОСТ 8.586.1-5:2005”, “O`zDSt 8.028-2012” ва “O`zDSt 8.077:2018” меъёрий ҳужжатлар талаблари асосида ишлатилиши юзасидан навбатдан ташқари техник аудитдан ўтказилди.

Хусусан, аудит тадбирлари Шўртан, Газли, Муборак нефть газ қазиб чиқариш бошқармалари, Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси ва Муборак газни қайта ишлаш заводлари, шунингдек жамият ва қўшма корхоналарида ташкил этилди.

Тадбир доирасида табиий газ ва газ кондесати бўйича тижорат ўлчов тармоқларининг ўрнатилиши ва жиҳозланиши бўйича ваколатли давлат ташкилотлари томонидан тақдим этилган ўлчов тармоғини аттестациялаш тўғрисидаги гувоҳномалари, метрологик ҳисоби юритилиши ўрганилди.

Бундан ташқари ушбу ўлчов тармоқларига ўрнатилган сарф ўлчаш асбоблари, босим ва ҳарорат ўлчаш асбоблари ҳамда торайтирувчи қурилмаларига (диафрагма) “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ томонидан берилган давлат қиёслов кўригидан ўтказилганлиги тўғрисидаги сертификатлар ва уларнинг амал қилиш муддатлари назоратдан ўтказилди. Шу билан бир қаторда ўлчов тармоқларида етказиб берувчи ва қабул қилувчи томонидан ўрнатилган бир марталик рақамли тамғалар ўрнатилганлиги кўздан кечирилди.

Ўрганишлар натижасида табиий газ ва газ кондесати бўйича тижорат ўлчов тармоқлари амалдаги меъёрий ҳужжатлари талабларига мувофиқлиги маълум бўлди ҳамда барча ҳолатлар бўйича “Ўзбекистон миллий метрология институти” ДМ мутахассислари билан ҳамкорликда далолатномалар расмийлаштирилди.

Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда, жамиятимиз тасарруфидаги завод ва бошқармалар томонидан етказиб берилаётган газ ва газ конденсати маҳсулотлари ҳисоби ва ҳисоботлари юритилиши ишончлилиги ва шаффофлилиги таъминланади.

Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|