“Ўзбекнефтгаз” АЖ "Jizzakh Petroleum" МЧЖ ҚК устав капиталидаги улушини оширди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 15 декабрдаги “Углеводород хомашёсини қайта ишлаш ҳажмини ошириш ва захираларини тиклаш қийин бўлган конлардан нефть қазиб олишни янада кўпайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 1002-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Кузатув кенгаши томонидан “Jizzakh Petroleum” МЧЖ қўшма корхонасининг устав капиталидаги хорижий иштирокчига тегишли улушнинг бир қисмини сотиб олиш маъқулланди.

Шунингдек, “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК иштирокчиларининг навбатдан ташқари умумий йиғилишида қўшма корхона устав капиталидаги хорижий иштирокчи улушининг бир қисмини “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг 19 фоизи миқдорида сотишни тасдиқлаш ва улуш олди-сотди шартномасини тузиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Натижада, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг “Jizzakh Petroleum” МЧЖ ҚК устав капиталидаги улуши 49 фоизни ташкил этди.

Эслатиб ўтамиз, “Jizzakh Petroleum” МЧЖ қўшма корхонаси Тошкент шаҳридаги халқаро аэропортда ҳаво кемаларига хизмат кўрсатиш учун замонавий ёқилғи қуйиш мажмуаси (ТЗК) лойиҳаларини амалга ошириш, 2020–2030 йилларда нефть қазиб олишни кўпайтириш Дастурини амалга ошириш, шунингдек, Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг қувватларидан фойдаланиш ва модернизация қилиш ҳамда чора-тадбирлар дастурини ишлаб чиқиш бўйича асосий ижрочи сифатида белгиланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|