“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёда газ ҳайдаш агрегатларидан чиқаётган тутун газларини утилизация қилиш орқали 4,5 мвт электр энергияси ишлаб чиқарилади

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 октябрдаги 785-сон “Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки иштирокида “саноат корхоналарининг энергия самарадорлигини ошириш” (2-қўшимча молиялаштириш) лойиҳасини амалга оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига мувофиқ “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан газ ҳайдаш агрегатларидан чиқаётган тутун газларини утилизация қилиш орқали 4,5 мвт электр энергияси ишлаб чиқариш” лойиҳаси амалга оширилади.

Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги “Bateman” сиқув компрессори станциясининг газ ҳайдаш агрегатларидан чиқаётган тутун газларини утилизация қилиш режалаштирилмоқда.

Ушбу лойиҳани ишга тушириш натижасида йилига 36,0 млн кВт*соат электр энергиясини ишлаб чиқариш мумкин.

Лойиҳанинг қисқача мазмуни:

– Ренкин органик цикли (РОЦ) – бу органик ишчи элементдан фойдаланиб энергия қайта ўзгаришининг иккита изобар ва иккита адиабат жараёнларидан иборат термодинамик цикли.

– Ишлаш принципи - буғ турбинаси циклининг классик схемасига асосланган бўлиб, бунда ишчи суюқликнинг потенциал энергияси ротор айланишининг механик энергиясига, сўнгра электр генератори ёрдамида электр энергиясига айланишига асосланган.

– Сув буғлари ўрнида РОЦда сувдан юқори молекуляр оғирликка эга бўлган органик суюқлик буғидан фойдаланилади. Бу турбинанинг паст тезликда, паст босимда ишлашига, ҳамда металл қисмлар ва парракларининг эррозиядан сақланишига имкон беради.

Лойиҳани амалга ошириш 2022–2023 йилларга режалаштирилган бўлиб, ўзини қоплаш муддати 5,5-6 йилни ташкил этади. Асосий кўрсаткичлар лойиҳанинг Техник-иқтисодий асосланиши лойиҳаолди ҳужжати ишлаб чиқилгандан сўнг аниқ кўринишга келади. Ҳозирда лойиҳанинг умумий қиймати 9,7 млн долларни ташкил этиши кутилмоқда.

Шу ўринда лойиҳа тутун газларини утилизация қилиш орқали нафақат электр энергиясини ишлаб чиқаришга, балки ушбу зарарли газларнинг атмосферага чиқишини олдини олишга ва шу муносабат билан экологик ҳолатни яхшилаш, газ чиқиндиларнинг фуқаролар соғлиғига зарарли таъсирини олдини олиш, аҳоли турмуш даражасини яхшилашга қаратилган. Бу эса, ўз ўрнида юртимизда яшил иқтисодиётга ўтиш жараёнига яна бир туртки бўлиб хизмат қилади.

Ҳозирги кунда “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ушбу лойиҳани амалга оширишда Жаҳон банкининг Халқаро тараққиёт уюшмаси (МАР) маблағларини жалб этиш ишлари олиб борилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|