January 9

“Ўзбекнефтгаз”: “Бухоро нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга 44 641 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Бухоро нефть базаси” масъулияти чекланган жамиятида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Бухоро нефть базаси” томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида маҳаллий истеъмолчиларга жами 44 641 тонна нефть махсулотлари, жумладан, 25 519 тонна автобензин, 19 122 тонна дизель ёнилғиси етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув қарорларига асосан нефт база томонидан жами 9 та Фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчалари(ФЁТШл) 1,97 млрд сўмга оммавий электрон савдолари орқали тадбиркорлик субъектларига сотилди. 9 та ФЁТШ бўйича савдо жараёни кетмоқда.

Объектдаги технологик жиҳозлар ва нефть маҳсулотларининг сифатли сақлаш, ишлаб чиқариш жараёнида фавқулодда вазиятларни ҳамда йўқотишларни олдини олиш мақсадида сиғимлар боғида турли ҳажмдаги 8 та сиғим тозаланди, қолганларида мукаммал таъмирлаш ва тозалаш ишлари режа асосида амалга оширилмоқда.

Ходимларнинг соғлигини даврий назорат қилиб бориш ва касб касалликларининг олдини олиш мақсадида 2021 йилда жамиятнинг 585 нафар ходимлари даврий тиббий кўрикдан ўтказилди.

Саноат хавфсизлиги, меҳнатни муҳофаза қилиш, ёнғин хавфсизлиги, биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш ва экология соҳаси бўйича ишлаб чиқариш объектларидаги 72 нафар ходимларнинг тегишли ўқув курсларида билим ва малакалари оширилди, хавфсизлик қоидалари асосида 412 нафар ходимнинг билимлари синовдан ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|