“Ўзбекнефтгаз”: Андижон нефть базасида “Ғалла–2021” мавсумига шайлик ҳолати ўрганилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг буйруғига асосан, мамлакатимизда буғдой ва арпа маҳсулотларини йиғиб олишда нефть базалар томонидан тайёргарлик ишлари олиб борилмоқда.

“Ғалла–2021” мавсумида тайёр маҳсулотни йиғиб олишда нефть базалар ёқилғи маҳсулотларни ўз вақтида етказиб бериши, мавсумда ёнғин хавфсизлигига қатъий риоя этишлари ҳолати ўрганилмоқда.

Таъкидлаш керакки, бундай тадбирларнинг ўтказишдан кўзланган асосий мақсад, содир бўлиши мумкин бўлган ёнғин жараёнларини олдини олишдан иборатдир.

Жумладан, Андижон нефть базаси “Гурунч Мозор” филиали тасарруфидаги автоёнилғикашларнинг “Ғалла–2021” мавсумига тайёргарлик ҳолати туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари томонидан ўрганиб чиқилди.

Айни жараёнда автоёнилғикашларнинг ғалла ўрим-йиғими мавсумида фермер хўжаликларини нефть маҳсулотлари билан таъминлаш жараёнида техник хавфсизлик, ёнғинга қарши бирламчи воситалар билан тўлиқ таъминланганлиги назорат қилинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|