December 11, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Нефть база ходимлари учун “Коррупция - тараққиёт кушандаси” мавзусида йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Барчамизга маълумки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 2003 йил 21 ноябрдаги резолюциясига мувофиқ, 2004 йилдан бошлаб “9 декабрь – Бутунжаҳон коррупцияга қарши курашиш куни” сифатида нишонланмоқда.

Мазкур сана муносабати билан "Андижон нефт базаси" масъулияти чекланган жамиятида “Коррупция-тараққиёт кушандаси” мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда корхона раҳбарияти, ишчи-ходимлар, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Комплаенс инспектори ва вилоят прокуратурасидан вакил иштирок этишди.

Ўтган давр мобайнида мамлакатимизда коррупцияга қарши кураш доирасида бир қатор қонун, қарорлар ва дастурлар қабул қилинди ва коррупцияга қарши кураш бўйича кенг қамровли ишлар амалга оширилиб келинмоқда.

Коррупция демократия ва қонун устуворлиги асосларига путур етказади. Инсон ҳуқуқларининг бузилишига олиб келади. Ислоҳотларга тўсқинлик қилиб, жамият тараққиётини ортга суради. Халқнинг адолатга, давлатга бўлган ишончини сусайтиради.

Йиғилиш давомида тизимда коррупцияга қарши ички назорат яъни, комплеанс назорат департаменти фаолият юритаётганилигига хам тўхталиб, «Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси қонуни талабларига мувофиқ ишчи ходимлар ўртасида коррупция ва бошқа ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш чораларини кўриш, уларнинг содир этилишига кўмаклашувчи сабаблар ва шарт-шароитларни аниқлаш, таҳлил қилиш, бартараф этиш юзасидан фикр-мулоҳазалар билдирилди.

“Андижон нефть базаси” МЧЖ матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|