“Ўзбекнефтгаз”: Газли газни қайта ишлаш заводида технологик қурилмаларни узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминлаш борасида ишлар амалга оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибидаги Газли газни қайта ишлаш заводи технологик тармоқларини иссиқлик энергияси билан узлуксиз таъминлаш мақсадида бошқарув механизми автоматлаштирилган замонавий типдаги қозонхона қурилиш монтаж ишлари якунланиб, ҳозирда номинал қувватларда синов ишлари олиб борилмоқда.

Қозонхона соатига 25 тонна буғ ишлаб чиқариш қувватига эга икки дона ДЕ-25/14-ГМ русумли буғ қозонлари ва ёрдамчи қурилмаларига эга бўлиб ушбу буғ қозонлари Россиянинг “Бийск” заводида ишлаб чиқарилган.

Буғ қозонлари ва технологик тармоқлар учун техник сувни юмшатиш учун автоматик бошқарувга эга сув тозалаш фильтрлари ўрнатилди.

Сув тозалаш фильтрларида техник сув таркибидаги Са, Mg тузлари Na катионитлари орқали тозаланади, бунинг натижасида қурилмаларни емирилиши олди олинади ва узоқ йиллар хизмат қилишини кафолатлайди.

Қурилиш-монтаж ва созлаш ишлари Газли газни қайта ишлаш заводи Бош энергетик бўлими мутахассислари, ва “Enter Enjineering Pe.Ltd” корхонаси масъул ходимлари билан биргаликда амалга оширилмоқда.

Қозонхонада замонавий электрон воситалардан фойдаланган ҳолда, газни қайта ишлаш жараёнларини сифат жиҳатидан янги даражага кўтариш назарда тутилган.

Эндиликда буғ ишлаб чиқариш технологик жараёнларнинг барча параметрлари ва муҳим маълумотлари бир вақтнинг ўзида кузатиб бориш имконияти яратилди.

Ушбу янги тизимлар ўз навбатида энергия ресурслари сарфлари назорати ва улардан оқилона фойдаланишни таъминлайди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|