“Ўзбекнефтгаз”: Мўйноқдаги “Шимолий Бердақ” конида табиий газ қазиб олинадиган янги қудуқ ўзлаштирилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Шимолий Бердақ” газконденсат конидаги 91-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, қудуқда 1548–1554 метр оралиғида перфорация ишлари олиб борилди.

Тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсида табиий газ ва 1,5 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: «Шимолий Бердақ» газконденсат кони Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманида жойлашган бўлиб, 2006 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|linkedin|YouTube|