“Ўзбекнефтгаз”: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев иштирокида "Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси Бошқарув қўмитасининг видеоалоқа орқали йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилиш давомида Бошқарув қўмитаси “E&Y” маслаҳатчиси томонидан ишлаб чиқариш жараёнлари самарадорлиги таҳлил қилинди ва уларнинг кўзланган моделини ишлаб чиқиш бўйича олиб борилган ишлар натижалари тасдиқланди.

1-босқич доирасида "Ускуналарнинг ишончлилиги ва имкониятларини ўрганиш" бўйича эришилган натижалар кўриб чиқилди.

Хусусан, носозликлар статистикаси, ускуналарнинг ишончлилиги ва имкониятлари кўрсаткичлари кўриб чиқилди. “E&Y” маслаҳатчилари томонидан ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги ва уларни етакчи кўрсаткичлар (илғор амалиёт) билан таққослаш тўғрисида хулоса берилди.

Лойиҳа доирасида аниқланган муаммоли ускуналар гуруҳлари ва тизимларга нисбатан уларнинг келгусида ишдан чиқишининг олдини олишга қаратилган “E&Y” маслаҳатчиларининг ташаббуслари ва тавсиялари тасдиқланди.

“E&Y” маслаҳатчиси, шунингдек, ишлаб чиқариш жараёнларини такомиллаштириш бўйича ташаббуслар ва тавсияларни амалга оширишнинг потенциал самараси ҳисоб-китобини тақдим этди.

Учрашув якунларига кўра, Бошқарув қўмитаси кўзланган жараёнлар моделини амалга оширишда иштирок этадиган ходимларни ўқитиш билан боғлиқ ҳаракатларни тезлаштириш зарурлигини таъкидлади.

Захираларни бошқариш тизимини оптималлаштиришга қаратилган тадбирларни кучайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Шунингдек, “E&Y” маслаҳатчиларига Бошқарув қўмитаси томонидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ нефть базаларида операцион самарадорликни ошириш бўйича лойиҳаларни амалга оширишга кўмак бериш вазифаси қўйилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|