“Ўзбекнефтгаз”: Муборак газни қайта ишлаш заводидаги суюлтирилган ва табиий газ ишлаб чиқариш қурилмаларида таъмирлаш ишлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Муборак газни қайта ишлаш заводидаги 18-цехнинг Табиий газни қуритиш қурилмаси 2-навбати ва Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 2-навбатини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун тўхтатилган эди. Табиий газни қуритиш қурилмасининг 2-навбатига 1 дона “АТ-1” иссиқлик алмаштиргич аппаратини демонтаж-монтаж ишлари ва қурилмадаги мавжуд 4 дона адсорберига Россиянинг “Стерлитамакский завод катализаторов” компанияси томонидан етказиб берилган 155 тонна “NаА” турдаги цеолитини алмаштириш ишлари олиб борилди.

Натижада қайта ишланаётган табиий газни “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларга ўзатилаётган газнинг сифати “ОʻzDSt-948” стандарт талаблари даражасида бўлиши таъминлаш чоралари кўрилди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эхтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, сифатли таъмирлаш натижасида куз қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлаш кўзда тутилган.

Шунингдек 18-цехнинг Табиий газни қуритиш қурилмаси 2-навбати ва Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 2-навбатини режали тўла таъмирлашга тўхтатилган даврда Муборак газни қайта ишлаш заводидаги газни қайта ишлаш қурилмаларининг иш режимлари оптималлаштирилди. Натижада қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий табиий газ хажми кунлик 12,0 млн куб метрга ва 258 тонна суюлтирилган газ қисқартирилиши олди олинди.

Айни пайтда завод ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмада барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли якунланди.

Маълумот учун: Муборак газни қайта ишлаш заводи, Қашқадарё вилояти, Муборак тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1973 йилда ишга туширилган. 18-цехнинг Пропан-бутан аралашмаси олиш қурилмаси 2-навбати эса 2013 йил ишга туширилган бўлиб, бир йилда 4,0 млрд куб метр табиий газни қайта ишлаб 86 минг тонна суюлтирилган газ ва 15,63 минг тонна газ конденсати ишлаб чиқаришга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|