January 24, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Қашқадарёлик ёшлар учун Шўртан газ кимё мажмуасида амалиёт машғулотлар ташкил этилди

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2021 йилнинг октябрь ойида Қашқадарёга сафари чоғида вилоятдаги ишсизлар ва ёшларни касб-ҳунарга ўқитишнинг мутлақо янги тизими жорий этилишини маълум қилиб, касб-ҳунарга ўқитиш ишларига амалий ёрдам кўрсатиш бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

Ушбу топшириқлар ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳамда Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Натижада аввал хабар берганимиздек, вилоятнинг Ғузор ҳамда Деҳқонобод туманларида аҳолининг ишсиз ва иш қидираётган қатламини касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш бўйича дастлабки ўқув курслари ташкил этилди. Айни пайтда ўқув курсларида таҳсил олаётган ёшлар мутахассислар томонидан ишлаб чиқилган дастур асосида Шўртан газ кимё мажмуасида амалий машғулотлар олиб боришмоқда.

Ўқув курсларида таҳсил олаётган ёшларга Шўртан газ кимё мажмуасининг малакали мутахассислари бириктирилган бўлиб, ёшлар ўзлари танлаган касбни пухта эгаллашлари учун яқиндан ёрдам берилмоқда.

Мазкур ўқув курслари асосида мажмуада амалиёт ўтаётган ёшлар учун барча шарт-шароитлар яратилмоқда. Жумладан, улар учун 3 маҳал бепул иссиқ овқат, узоқ ҳудудлардан келган ёшлар учун корхона ҳудудидаги “Ишчилар шаҳарчаси"да барча қулайликларга эга бўлган ётоқхона ва уларни бориб келишлари учун махсус автобуслар ажратилган.

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|