“Ўзбекнефтгаз”: Канаданинг “RLG International Inc” корхонаси билан дастлабки учрашув (kick-off meeting) бўлиб ўтди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” AЖнинг қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларининг операцион самарадорлигини ошириш бўйича тузилган шартнома доирасида 2021 йил 8-июль куни “RLG International Inc.” (Канада) маслаҳатчилари билан дастлабки учрашув (kick-off meeting) бўлиб ўтди.

Шартнома хорижий мутахассисларнинг ишлаб чиқариш корхоналарига ташрифи, диагностика бўйича ишларни бажариш, қудуқларни бурғилаш ва капитал таъмирлаш жараёнларининг ҳозирги ҳолатини баҳолаш кўзда тутилган.

Лойиҳа доирасида Шўртан НГҚЧБ, Муборак НГҚЧБ, Газли НГҚЧБ ва Устюрт ГҚЧБ ишлаб чиқариш майдонларида, шунингдек, конларда олиб борилаётган ишлар кўзда тутилган. “Ўзнефтегаз бурғилаш ишлари” МЧЖ томонидан қудуқларни бурғилаш самарадорлиги ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ бурғилаш ишларини мувофиқлаштириш департаменти билан ўзаро алоқалари баҳоланади. Шунингдек, “Ўзнефтгазқудуқтаъмирлаш” AЖ қудуқларини капитал таъмирлаш бўйича ишлар самарадорлиги ва “Ўзбекнефтгаз” AЖ конларни ишлатиш департаменти билан ўзаро ҳамкорлик баҳоланади.

Дастлабки учрашув натижасида лойиҳанинг асосий йўналишлари бўйича амалий ҳаракатлар келишиб олинди ва лойиҳанинг ўз вақтида бажарилишини таъминлаш бўйича чора-тадбирлар белгиланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|