“Ўзбекнефтгаз”: Гулистондаги нефть базада куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари амалга оширилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Жумладан, “Гулистон нефть базаси” МЧЖда ҳам 2021–2022 йиллар куз-қиш мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялар, технологик асбоб-ускуналарнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида қатор ишлар амалга оширилди.

Мавсумга тайёргарлик жараёнида 9 дона “РВС 1700” куб метр сиғим тозаланиб, 220 кабель эстакадалари ва 195 метр сув тармоқлари таъмирланди, технологик қувурлар устидан ўтиш йўлаклар, барча металл кўприкларининг ҳолати текширувдан ўтказилди.

Нефть база ва унинг филиалидаги бино иншоотлар, нефть маҳсулотларини тушириш темир йўл эстакадалари, автоёнилғикашларга ёнилғи қуйиш автоэстакадалари, идишлар омборхоналари таъмирланди.

Шу билан бир қаторда объектдаги асосий муҳандислик коммуникацияларида ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, насосхоналарда таъмирлаш ишлари, ёнғин хавфсизлиги қалқонлари тўлиқ комплектациялаш ишлари олиб борилмоқда.

Бундан ташқари, 1 та қозонхонани таъмирлаш, 3 та сиғимни мукаммал таъмирлаш, 280 метр электр тармоқларини, 190 метр кабель эстакадаларини таъмирлаш, 1 та қозонни, 25 метр сув тармоқларини, 80 метр иссиқлик тармоқларини жорий таъмирлаш, шунингдек, 35 метр иссиқлик тармоқларини изоляция қилиш ишлари давом эттирилмоқда.

Ишчи ходимларни мавсум учун белгиланган меъёр бўйича керакли махсус кийим-бош ва пойабзал билан таъминлаш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун, “Гулистон нефть базаси” МЧЖнинг Сирдарё филиали мавжуд бўлиб, уларда жами 30 та ФЁТШ ҳамда 11 та АЁҚШ истеъмолчиларга хизмат кўрсатиб келмоқда.

Вилоят қишлоқ ва халқ хўжалигига жами 76 та автоёнилғикашлар ва 24 та АТУ тракторлари орқали билан нефть маҳсулотлари узлуксиз етказиб берилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|