“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” муносабати билан байрам ТАБРИГИ

Бош саҳифа Русский

Азиз ва муҳтарам қурилиш соҳаси ходимлари!

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёевнинг 2017 йил 7 августдаги ПФ–5136-сонли Фармонларига асосан, август ойининг иккинчи якшанба куни “Ўзбекистон Республикаси қурилиш соҳаси ходимлари куни” деб эълон қилинди. Бугун август ойининг иккинчи якшанбаси, яъни қурилиш соҳаси ходимларининг, сизнинг касб байрамингиздир.

Шу сабабли, барча қурувчиларни ва шу қаторда “Ўзбекнефтгаз” АЖдаги қурилиш соҳасида фаолият олиб бораётган барчани шахсан ўзим ва бутун жамоамиз номидан касб байрамингиз билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Табиий газ қазиб чиқарилиши ва уни қайта ишланиши, инвестицион лойиҳаларнинг амалга оширилиши доирасида қурилиш йўналишида олиб бораётган машаққатли меҳнатингиз йўлида муваффақиятлар тилайман.

Қурилиш соҳасининг эришаётган ютуқлари ва ўз тараққиётининг янги босқичига кўтарилишига қўшаётган ҳиссангиз ҳамда Сизларнинг мамлакатимиз, жумладан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ривожи учун туну-кун олиб бораётган ишларингизда улкан зафарлар тилайман.

Сизларни касб байрамингиз билан яна бир бор табриклайман, барчангизга оилавий бахт, тинчлик-хотиржамлик, сиҳат-саломатлик ва хонадонларингизга файзу барака тилайман.

Байрамингиз муборак бўлсин!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси, Меҳриддин Абдуллаев

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|