December 11, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Мутахассислар “МДҲ ва Россия полимери: заводларни қуриш ва модернизациялаш” 2-халқаро конференциясида иштирок этишди

Бош саҳифа Русский

2021 йилнинг 8-9 декабрь кунлари Қозон шаҳрида Буюк Британиянинг “Vostock Capital” компанияси томонидан “МДҲ ва Россия полимери: заводларни қуриш ва модернизациялаш" мавзусидаги 2-халқаро конференция ўтказилди.

Унда “Ўзбекнефтгаз” АЖ Газни қайта ишлаш ва газ-кимё департаменти мутахассислари ҳам иштирок этишди.

Анжуманда полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг номдор компаниялари томонидан газ-кимё ва нефть-кимё соҳаларидаги истиқболли лойиҳалар ва уларни амалга ошириш бўйича маъруза ўқилди.

Шунингдек, иштирокчилар пандемия шароитида полимер маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва етказиб бериш бўйича муаммолар ортидан юзага келган мураккабликлар таъсири бўйича орттирилган тажрибалар билан ўртоқлашишди.

Полимер ишлаб чиқариш технологиялари лицензиарлари томонидан маҳсулотлар ишлаб чиқаришнинг юқори самарали ва кам энергоресурс талаб этадиган замонавий ечимлар таклиф қилинди. Иштирокчилар полимер маҳсулотларга бўлган талабнинг юқорилиги, экологик талабларнинг ортиб бориши ва хом-ашё нархининг қимматлашиши каби муаммоларни бартараф этишда мавжуд заводларни модернизация қилиш муҳим ечим эканлигини қайд этишди.

Соҳада саноат миқёсидаги маҳсулотлардан фарқли ўлароқ кам тоннажли маҳсулотларга бўлган эҳтиёжнинг ортиб бориши кичик қувватдаги ишлаб чиқаришларни кенгайтириш, қурилма ва жиҳозлар ишлаб чиқарувчиларни технологик тармоқлар қувватларига мос равишда ўзгартириш киритишларини талаб этади. Бу борада лицензион технология ва тажрибага эга бўлган “SULZER”, “Thyssenkrupp”, “Linde” каби номдор компаниялар томонидан янги пилот қурилмалар намойиш этилди.

Полимерлар бозорида кам тоннажли лойиҳаларга жалб этилаётган инвестициялар ўзни оқлаб, кундан кунга бу каби лойиҳалар сони кенгайиб бормоқда. Бу борада “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан амалга оширилаётган истиқболли лойиҳалар дунё миқёсидаги тенденсияларни ўзида акс эттириб, мавжуд қувватларни кенгайтириш ва маънан эскирган технологияларни модернизациялашни назарда тутади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|