“Ўзбекнефтгаз”: Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмасида тўла таъмирлаш ишлари олиб борилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Угеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси мутахассислари билан келишилган ҳолатда Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 1 навбатини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлаш тўхтатилиб таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

Таъмирлаш ишларини режалаштиришда ҳозирги кунда Лукойл оперейтинг Ўзбекистон компаняси конларида таъмирлаш ишларини бажариши эвазига умумий газ сарфини камайтирилганлиги инобатга олинди.

“Ўзтрансгаз” АЖни мaгucтpaл газ қувурларига ўзатилаётган газни ОʻzDSt-948:2016 сифат кўрсаткичларини таъминлаш учун ишлар олиб борилди.

Шунингдек, Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси -1 навбатини таъмирлашга тўхтатилган даврда Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоот қурилмаларининг иш режимларини оптималлаштириш натижасида қайта ишлаш жараёнига узатилаётган умумий газ хажми кунлик 1,2 млн куб метрга қисқартирилиши олди олинди.

Қурилмада таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун барча моддий-техник ресурслар ва эҳтиёт қисмлар тайёр ҳолатга келтирилган бўлиб, қурилма сифатли таъмирлаш натижасида куз қиш мавсумида тўхтовсиз барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган топшириқ режаларини бажариш таъминлаш кўзда тутилган.

Шўртан нефть газ қазиб чиқариш бошқармаси қарашли Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 1-навбатини огоҳлантирилган режали тўла таъмирлашда Углеводородлар қазиб чиқариш департаменти ва бошқарма мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмани барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш учун “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимида барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари бажарилди.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Амин ёрдамида газни олтингугуртдан тозалаш қурилмаси 1-навбати 1985 йил ишга туширилган. Газни олтингугурт бирикмаларидан тозалаш қурилмасидан чиқаётган регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш учун мўлжалланган. Қурилма йиллик 0,8 млрд куб метр регенерация газни қабул қилиб, қайта ишлаш қувватига эга.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|