March 18

“Ўзбекнефтгаз”: Ишчи гуруҳ томонидан ФЁТШларнинг келгусидаги фаолиятини белгилаш бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда

Бош саҳифа Русский

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги ПҚ–4388-сонли қарорида, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан нефть базалар тасарруфидаги барча фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобча(ФЁТШ)ларни белгиланган тартибда тадбиркорлик субъектларига сотилиши белгиланган.

Мазкур қарор ижроси юзасидан жамият томонидан бир қанча ишлар амалга оширилди. Жумладан самарасиз ФЁТШлар фаолияти тўхтатилиб, уларни “E-auksion” савдо платформаси орқали тадбиркорлик субъектларига босқичма-босқич сотилмоқда.

"Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан нефть базаларга қарашли ФЁТШлар фаолиятини самарали ташкил қилиш ҳамда уларнинг келгусидаги фаолиятини белгилаш мақсадида жамиятнинг раҳбар-ходимларидан иборат ишчи гуруҳ ташкил этилди. Ҳозирда ушбу гуруҳ аъзолари жойларга чиқиб ўрганиш ўтказмоқда.

Ишчи гуруҳига юклатилган вазифа ФЁТШларни сотилиши жараёнида амалдаги қонунчиликка тўлиқ риоя этилиши, савдоларда манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилмаслиги, шаффофликни таъминланиши бўйича қатъий назорат ўрнатилишни таъминлашдан иборат.

Жойларда олиб борилган ўрганишларда “E-Ijro Auksion” ягона электрон савдоларда ФЁТШларни сотиб олишга икки ой мобайнида талабгорлардан таклифлар келиб тушмаган тақдирда, ҳар 15 кунда ФЁТШларни савдога қўйиш дастлабки нархидан 10 фоиздан қадам-бақадам пасайтириш механизмини қўлланганлиги ҳолатларига асосий эътибор қаратилади.

Ишчи гуруҳи аъзолари нефть базаларда ФЁТШларни сотиш бўйича барча тегишли чоралар кўрилиб, уларнинг дастлаб қўйилган нархи 50 фоизигача пасайтирилгандан сўнг ҳам оммавий савдоларда сотилмай қолган ҳолларда улардан келгусида самарали фойдаланиш бўйича (демонтаж ёки консервация қилиш) тегишли таклифлар киритиб боради.

Шунингдек, фаолиятдаги ФЁТШларини нефть маҳсулотлари реализациясини ошириш, молиявий соғломлаштириш, даромадларни купайтириш, иқтисодий зарар миқдорларини камайтириш, ҳаражатларни қисқартириш, рақобатбардошликни ошириш ва мижозлар билан ишлашни тўғри йўлга қуйиш ҳамда техник, эстетик ҳолатларини яхшилаш учун муносиблигини танлаш ва рўйхатини шакллантириш ҳам ишчи гуруҳини асосий вазифаларидан бири этиб белгиланди.

Ўрганиш натижалари асосида қулай шароит ва географик жойлашувга эга бўлган ФЁТШлар танлаб олиниб, уларда реконструкция ишларини олиб борган ҳолда замонавий ва чет эл андозаларига жавоб берадиган нефть маҳсулотлари турлари, хусусан дизель ёнилғиси билан доимий таъминланадиган АЁҚШларга айлантириш режалаштирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|