“Ўзбекнефтгаз”: “Шўртан газ-кимё мажмуаси” МЧЖнинг Бош директори партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раислигига сайланди

Бош саҳифа Русский

Маълумки, Марказий сайлов комиссияси томонидан Ўзбекистон президенти сайлови куни жорий йилнинг 24 октябрь кунига белгиланди. Сайлов кампаниясига 23 июлда старт берилди.

Айни пайтда мамлакатимизда Ўзбекистон Президенти сайловига пухта ҳозирлик кўрилмоқда. Партиялар томонидан сайловга жиддий тайёргарлик ишлари бошлаб юборилган. Хусусан, ҳудудларда тузилган сайловолди штабларда амалга оширилаётган ишлар ва бошқа масалалар муҳокама қилинмоқда.

Ушбу муҳим сиёсий кампанияга оид тадбирлар доирасида тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Қашқадарё вилоят Кенгашининг навбатдаги йиғилиши ҳам бўлиб ўтди. Унда ташкилий масалалар ҳам кўриб чиқилди.

Биз учун эътиборли томони ушбу йиғилишда партиянинг Қашқадарё вилоят Кенгаши раиси вазифасига "Шўртан газ кимё мажмуаси" МЧЖ Бош директори Aсланов Шуҳрат Чариевич номзоди тавсия этилди ва Кенгаш аъзолари томонидан бир овоздан қўллаб-қувватланди.

Айни пайтга қадар Шуҳрат Асланов “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти директори, O‘zLiDeP Қашқадарё вилоят кенгаши депутати сифатида ҳам фаолият олиб бормоқда.

Шуҳрат Асланов 1978 йилда туғилган. У Қарши муҳандислик иқтисодиёт институтини тамомлаган. Нефть ва газ соҳасидаги фаолиятини олий ўқув юртини тамомлагач, бир йил ўтиб яъни 2000 йилда “Шўртан газ кимё мажмуаси” унитар шуъба корхонаси сув таъминоти ва оқова цехи машинисти сифатида бошлаган.

Мажмуадаги турли бўлимларда диспетчер, мухандис, етакчи мухандисликдан тортиб, то бошлиқлик лавозимларида ишлаган. Шўртан газ-кимё мажмуасида кўрсатган 20 йиллик самарали меҳнат фаолияти ва фидойилиги натижасида 2019 йилда Бош директорлик лавозимига тийинланди.

Яна бир қувонарли хабар, ушбу партиянинг Ғузор тумани кенгаши раиси вазифасига кенгаш аъзолари томонидан “Шўртан газ кимё мажмуаси” масъулияти чекланган жамияти касаба уюшма қўмитаси раиси Юнус Ботиров маъқулланди.

Ходимларимизнинг келгусидаги сиёсий фаолиятига муваффақиятлар тилаб қоламиз!

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|