“Ўзбекнефтгаз”: Захираларни бошқариш бўйича халқаро тажриба жорий этилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси доирасида “Ernst & Young” халқаро консалтинг компанияси тавсияларини жорий этишга бағишланган учрашув бўлиб ўтди.

Учрашув “Муборак” газни қайта ишлаш заводи ва Муборак, Шўртан, Газли, Водий нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларининг ҳудудий менежерлари ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг харидлар департаменти вакиллари иштирокида бўлиб ўтди.

Учрашувда ресурсларни бошқариш сиёсати, ягона меъёрий ва маълумотнома рўйхатини жорий этиш, моддий-техник ресурсларни туркумлаш ва таснифлаш, талаб қилинмаган мулкларни аниқлаш ва сотиш, “1C-Склад” дастурини такомиллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

Захираларни назорат қилишнинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб, захираларни бошқариш билан боғлиқ жараёнларни оптималлаштириш усуллари кўриб чиқилди. Ушбу масала “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча активларида жорий қилинаётган ERP тизимлари орқали ўз ечимини топиши кутилмоқда. Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида буюртмаларни “1C” тизимида тақдим этиш учун буюртмаларни режалаштириш ва топшириш тизими синов тариқасида жорий этилмоқда. Бу ташаббус кейинчалик “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг бошқа ишлаб чиқариш корхоналарида ҳам жорий этилиши режалаштирилди. Шунингдек, “1C:Заявки” тизимини амалга ошириш орқали буюртмаларни кўриб чиқиш ва ижро этиш жараёнини оптималлаштириш бўйича истиқболли режалар белгилаб олинди.

Учрашув якунида “Ўзбекнефтгаз” АЖ раҳбарияти томонидан тасдиқлаш учун ташаббусларни Жамият тизимига кирувчи барча ишлаб чиқариш корхоналарида амалга ошириш бўйича йўл харитаси ишлаб чиқилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|