“Ўзбекнефтгаз”: “Ernst&Young” компанияси томонидан операцион самарадорликни оширишга бағишланган ўқув курси ўтказилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 26 апрелидан бошлаб Устюрт газ қазиб бошқармасида “Ernst&Young” консалтинг компанияси иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳасининг 4-босқичи доирасида ўқув дастури бўлиб ўтмоқда.

Тасдиқланган дастурга мувофиқ, ўқув дастури нинг асосий йўналишлари сифатида қуйидагилар белгилаб қўйилган: “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янги ёндашувлар”.

Операцион самарадорлик курси Қўнғирот шаҳридаги Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасининг маъмурий биносида ўтказилди.

Ушбу курс доирасида корхона иқтисодиёти (даромад ва рентабелликни ошириш, харажатларни пасайтириш, айланма маблағларни бошқариш ва бошқалар), шунингдек, операцион самарадорлик кўрсаткичларини ҳисоблаш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

“Шарқий Бердақ” газни комплекс тайёрлаш қурилма майдонида “Таъмирлаш ва таъмирлашга янги ёндашувлар” мавзусидаги курси бўлиб ўтди.

Ушбу курс доирасида операцион самарадорликни ошириш, ишончлиликни бошқариш, шунингдек, авария ва режадан ташқари носозликлар сонини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор берилди.

Ўқув дастури якунларига кўра билимлар синови ва ўтилган дарсларни ўзлаштиришни текшириш назарда тутилган.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, ушбу ўқув курси жорий йилнинг апрель-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча асосий ишлаб чиқариш майдонларида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Маълумот учун: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси 2020 йил бошидан буён “Ernst&Young” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. Лойиҳа ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнини самарали бошқариш тизимини яратиш ва жорий қилишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|