“Ўзбекнефтгаз”: “Газни қайта ишлаш ва газкимё” департаменти ва “Ernst & Young” маслаҳатчилари ҳамкорлигида ҳисоботлар муҳокамаси ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Аҳоли ва иқтисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2019 йил 9 июль куни имзоланган ПҚ–4388-сонли қарорнинг ижросини таъминлаш мақсадида, “Ўзбекнефтгаз” АЖда халқаро аудиторлик ва консалтинг компанияларини жалб қилган ҳолда, мустақил ташқи молиявий аудит ўтказилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ таркибига кирувчи корхоналарда “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси бўйича Лойиҳа доирасида ускуналардан фойдаланиш самарадорлиги ва уларни етакчи кўрсаткичлар (илғор амалиёт) билан таққослаш ва тизимларга нисбатан уларнинг келгусида ишдан чиқишининг олдини олишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ “Газни қайта ишлаш ва газкимё” департаменти, газни қайта ишлаш корхоналари ҳамда "Ernst&Young" компанияси вакиллари иштирокида ўзаро ҳамкорлик ва лойиҳаларнинг амалга оширилиши юзасидан доимий равишда муҳокамалар ўтказиб келинмоқда.

Навбатдаги муҳокама, “Газни қайта ишлаш ва газкимё” департаменти томонидан “Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ ва “Муборак” газни қайта ишлаш заводи мутахассислари иштирокида видеоконференцалоқа орқали "Ernst&Young" компанияси маслаҳатчилари томонидан тайёрланган “ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини оширишга қаратилган” ҳисоботи, II ва III босқич ҳисоботида қайд этилган тавсияларни жорий қилиш, шунингдек, лойиҳа бўйича муҳокама ўтказилди.

Музокара давомида "Ernst&Young" компанияси мутахассислари томонидан берилган тавсиялар, таклифлар ва лойиҳа босқичларига ўзгартиришлар киритиш масалалари муҳокама қилинди. Мунозараларга кўра II босқич ҳисоботларига ўзгартиришлар киритилди, ҳамда кейинги III босқич муҳокамаси жойларга бориб ўрганииш келишиб олинди.

Муҳокамалар якунида, “Газни қайта ишлаш ва газкимё” департаменти вакиллари истиқболли таклифларини инобатга олиб, “Ernst&Young” компанияси маслаҳатчиси тавсияларини жорий қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси белгилаб олинди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖнинг газни қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқариш майдонларида операцион самарадорликни ошириш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш давом этмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|