“Ўзбекнефтгаз”: “Ernst&Young” аудит компанияси вакиллари билан молиявий ҳисобот аудити муҳокама қилинди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ корпоратив трансформациялар, компаниянинг бизнес-жараёнларини халқаро корпоратив рейтингни олишга тайёрлаш бўйича тизимли ишларни олиб бормоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев Россия Федерациясининг Москва шаҳрида жаҳон миқёсида “катта тўртликка” кирадиган “Ernst&Young” халқаро аудиторлик компанияси вакиллари билан ҳам учрашди.

Учрашув давомида томонлар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг Молиявий ҳисоботнинг халқаро стандартлари МҲХС асосида тайёрланган консолидациялашган молиявий ҳисоботлари (220 дан ортиқ корхона ва ташкилотлар ҳисоботи жамланади) аудитининг боришини муҳокама қилишди ва барча ишларни имкон қадар 2020 йилнинг охиригача якунлашга келишиб олдилар.

Жорий йилнинг 20 ноябрь ҳолатида, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХС асосида 2018 йил учун тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботининг аудити тўлиқ якунланган ва аудиторлик хулосаси лойиҳаси мутахассислар томонидан муҳокама қилинмоқда ҳамда 2019 йил учун ҳисоботни аудитдан ўтказиш жараёнларининг аксарият қисми “Ernst&Young” аудиторлик компанияси мутахассислари томонидан амалга оширилган.

Шунингдек, мустақил корпоратив рейтингни олиш “Ўзбекнефтгаз” АЖга компаниянинг инвестиция салоҳиятини, корпоратив бошқарувнинг шаффофлигини оширишга, қарз капитали бозорларига евробондларнинг дебют эмиссияси орқали кириб бориш ва шу билан молиялаштириш манбаларини жалб қилишни диверсификация қилишга имкон беради.

Ушбу жараённинг асосий таркибий қисмларидан бири – МҲХСга мувофиқ консолидациялашган молиявий ҳисоботларни тайёрлаш ҳисобланади.

Бугунги кунда “Ernst&Young” лойиҳа жамоаси операцион самарадорликни ошириш ва “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг операцион молиявий моделини ишлаб чиқиш устида иш олиб бормоқда.

Эслатиб ўтамиз, “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг МҲХС асосида 2016–2017 йиллар тузилган консолидациялашган молиявий ҳисоботи (320 дан ортиқ корхоналар ҳисоботи жамланган)нинг аудити бўйича жорий йилнинг 5 июнида ижобий аудиторлик хулоласи олинган ва ҳисобот оммавий эълон қилинган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|linkedin.com|