“Ўзбекнефтгаз”: “Ernst&Young” консалтинг компанияси иштирокида амалга оширилаётган лойиҳанинг 4-босқичи доирасидаги ўқув дастурига старт берилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 26 апрелидан бошлаб Водий нефть ва газни қазиб чиқариш бошқармасида “Ernst&Young» консалтинг компанияси иштирокида амалга оширилаётган “Ўзбекнефтгаз” АЖда ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш" лойиҳасининг 4-босқичи доирасида ўқув дастурига старт берилди.

Дастурга мувофиқ, “Операцион самарадорлик” ва “Техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлашга янгича ёндашувлар” мавзулари белгилаб қўйилган.

Ўқув дастури доирасида корхона иқтисодиёти (даромад ва рентабелликни ошириш, харажатларни камайтириш кабилар), операцион самарадорликни ва ишончлиликни ошириш, шунингдек, фавқулодда ва режадан ташқари тўхтатишлар сонини камайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилади.

Ўқув дастури якунларига кўра билимлар синови ва ўтилган материалларни ўзлаштиришни текшириш назарда тутилган.

Тасдиқланган режа-жадвалга мувофиқ, ушбу ўқув курси жорий йилнинг апрель-май ойларида “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг барча асосий ишлаб чиқариш майдонларида ўтказилиши белгилаб қўйилган.

Маълумот учун: “Ишлаб чиқариш жараёнларининг операцион самарадорлиги ва ишончлилигини ошириш” лойиҳаси 2020 йил бошидан буён “Ernst&Young” компанияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда ва ускуналарга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш жараёнини самарали бошқариш тизимини яратиш ва жорий қилишга қаратилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|