“Ўзбекнефтгаз”: Жамиятга жисмоний ва юридик шахслардан келиб тушган мурожаатлар Бошқарув раисининг қатъий назоратига олинган

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунининг 23-, 34- ва 35-моддаларига мувофиқ, “Ўзбекнефтгаз” АЖга жорий йилнинг январь-август ойларида келиб тушган мурожаатлар Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти томонидан таҳлил қилиниб, бу бўйича акциядорлик жамияти Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаевга ҳисобот берилди.

Таҳлилларга кўра, жорий йилнинг январь-август ойларида жисмоний ва юридик шахслардан жами 1 338 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчаси ўрнатилган тартибда тааллуқлилиги бўйича мурожаатлар ижроси учун масъул этиб белгиланган мансабдор шахслар томонидан кўриб чиқилиши таъминланди.

Жумладан, келиб тушган мурожаатларнинг 381 таси (28%) юридик шахслар ва 957 таси (72%) жисмоний шахслар улушига тегишлидир.

Шулардан,

• 699 таси (52%) электрон,

• 407 таси (30%) ёзма,

• 232 таси (18%) оғзаки мурожаатлар ҳисобланади.

Мурожаатларда кўтарилган масалалар таҳлилига кўра, уларнинг
467 таси (35%) ишга кириш, 182 таси (14%) меҳнат муносабатлари,
137 таси (10%) иш ҳақи ва моддий ёрдам кўрсатиш,
69 таси (5 %) ёқилғи, 60 таси (4%) раҳбарларнинг ноқонуний ҳатти-ҳаракатлари, қолган 423 таси (31 %) бошқа масалаларни ташкил этди.

Мурожаатларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда, асосан энг кўпи Қашқадарё 669 та (50%), Бухоро 215 та (16%), Фарғона 47 та (4%), Жиззах 44 та (3%), Сурхондарё 32 та (2 %) вилоятларида ҳамда Тошкент шаҳрида 152 та (11%) яшовчи фуқаролардан келиб тушган.

Мурожаатларнинг аксарият қисми жамиятнинг марказий аппаратида ҳал этилган. Назоратга олиб кўриб чиқилган жами 1 338 та мурожаатдан, 243 таси қаноатлантирилган, 1 053 таси бўйича тушунтиришлар берилган, 8 таси рад этилган, 34 таси иш жараёнида.

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг виртуал қабулхонаси, Халқ қабулхоналаридан жами 684 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, улардан 665 таси ижроси таъминланди, 19 таси кўриб чиқилмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири виртуал қабулхонаси сайти орқали жами 27 та мурожаатлар келиб тушган бўлиб, барчасини ижроси таъминланган.

Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини ўз вақтида кўриб чиқиш борасидаги ишлар таҳлили “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси томонидан алоҳида назоратга олинган.

Бошқарув аппарати билан ишлаш департаменти

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|