“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигида Бухорода нефть ва газ қазиб чиқариш ишлари юзасидан танқидий-таҳлилий йиғилиш ўтказилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари табиий газ қазиб чиқарилиши ҳолатини жойида ўрганиш мақсадида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида ўрганиш ишларини олиб бормоқда.

Бошқарув раиси бошчилигида Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида 2021 йил январь-апрель ойларида режа кўрсаткичлари бажарилиши ва II-чоракда прогноз кўрсаткичларини бажаришга қаратилган геолого-техник чора-тадбирларни амалга ошириш юзасидан Қумли газни дастлабки тайёрлаш қурилмасида бошқармаси ва кон бошлиқлари иштирокида сайёр йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишда Бошқарма тасарруфидаги конлардан 2021 йилнинг январь-апрель ойларида ҳар бир кон кесимида газ, газ конденсати қазиб чиқариш бўйича бошқарма директори, бош муҳандиси, бош геолог ва кон бошлиқларининг ҳисоботлари эшитилди.

Янги тайинланган кон бошлиқларининг газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган тадбирлар бўйича тақдимотлари тингланди. Бошқарув раиси томонидан қазиб чиқариш кўрсаткичлари танқид қилинди ва 2021 йилда табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича барча шароитлар яратиб берилгани, афсуски бундан самарали фойдаланилмаётгани айтилди.

Шу сабабли, ҳар бир кон бошлиқлари тегишли хулоса чиқариб, олдига қўйилган топшириқ ва вазифаларни сўзсиз бажариши кераклиги бўйича қўшимча кўрсатмалар берилди.

Газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган кечиктириб бўлмас тадбирларни амалга ошириш бўйича бошқарма, кон ва департамент бошлиқлари олдига ҳам алоҳида вазифалар қўйилди.

Шунингдек, “Ўртақум” конида Газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қуриш лойиҳаси бўйича амалга оширилаётган лойиҳа тақдимоти билан танишилди.

“Ўртақум” конидаги ушбу лойиҳа учун зарур бўлган сепаратор, дегазатор, шамоллаткич, суюқлик ажраткич каби технологик аппаратлар ва беркитувчи зулфинлар “Ўзбекнефтгаз” АЖ га қарашли бошқармаларнинг ички имкониятларидан келиб чиққан ҳолда таъминланиб, амалга оширилаётган ишларининг ҳар бир жараёнларини олдиндан пухта тайёргарлик кўрган ҳолда мукаммал бажариш лозимлиги ва бу ишларга барча зарур ресурсларни ички имкониятдан жалб этиш зарурлиги таъкидланди.

“Нефть газ қурилиш ва таъмирлаш” АЖ қурилиш ва пайвандлаш жамоаси ходимлари томонидан қурилиш монтаж ишларини тез орада якунлаб, фойдаланишга топшириш бўйича вазифалар белгиланди.

2021 йил 4 ойлик якунлари ва II-чоракда амалга оширилиши режалаштирилган ишларни бажариш, айниқса, газ қазиб чиқариш кўрсаткичларини оширишга қаратилган тадбирларнинг ижроси танқидий-таҳлилий кўриб чиқилиши зарурлиги таъкидланди.

Бундан ташқари, долзарб муаммолар, хусусан геологик-қидирув ишларини кенгайтириш, 2021 йилда амалга оширилиши кўзда тутилган геолого-техник чора-тадбирларни жадаллаштириш билан режа кўрсаткичларининг бажарилишини таъминлаш зарурлиги белгиланди.

Шу билан бир қаторда, Бошқарув раиси томонидан янги тайинланган кон бошлиқлари ва ишчи-ходимлар учун иш шарт-шароитларини янада яхшилаш, бошқармада хизмат қилаётганларнинг ойлик маошларини ўз вақтида берилиши, газ қазиб чиқариш жараёнларида фаол иштирок этаётганларни мукофотлаш бўйича тегишли департамент бошлиқларига топшириқлар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|