January 5, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: Бошқарув раиси бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюртда технологик объектларини ишга тушириш лойиҳалари ўрганилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан табиий газ қазиб чиқариш ҳажмини ошириш борасида қилинаётган ишлар ҳолати ўрганилмоқда.

Ўрганиш давомида, Устюрт бошқармасига қарашли газ конларида 2021 йилда қазиб олинган табиий газни Комплекс тозалаш қурилмаларига ва ундан сўнг тайёрланган газни “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларига етказиб бериш, газ қувурлари тизимини барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида технологик чора-тадбирлар доирасида амалга оширилган ишлар жойида ўрганилди.

Бундан ташқари, “Шимолий Бердақ” ва “Шарқий Бердақ” конларидан “Шарқий Бердақ” Газни комплекс тайрёлаш қурилмасигача бўлган газ қувурларини кенгайтириш бўйича қилинган ишлар натижалари таҳлил қилинди.

Бошқармада 2021 йилда тадбирлар доирасида узунлиги 34,6 км бўлган 5 та газ қувурлари ишга туширилган бўлиб, битта технологик объектда реконструкция ишлари амалга оширилди, натижада 90,7 млн куб метр газ қазиб чиқаришга эришилди.

2022 йилда ҳам геолого-техник тадбирлар доирасида технология йўналишида режалаштирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича тадбирлар ва лойиҳалар тақдимоти ўтказилди . Жами, 2022 йилда бошқарма бўйича “кон – қурилма – истеъмолчи” газ узатиш тизимида 51 км узунликдаги газ қувурларини қуриб ишга тушириш ва “Шарқий Бердақ” комплексида технологик тармоғи ва газ қувурларини реконструкция ишларини якунлаш режалаштирилган бўлиб, ушбу тадбирларни амалга ошириш билан 2022 йилда 85,6 млн куб метр табиий газ қазиб олишни кўпайтиришга эришиш кўзда тутилган.

Тақдимот давомида ушбу тадбирлар бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида масъул департамент бошлиқлари томонидан Бошқарув раисига ҳисобот берилди ва лойиҳалар муҳокама қилинди, хусусан:

“Шарқий Бердақ” комплексидан “Бухоро – Урол” магистраль газ қувуригача бўлган газ қувурининг газ утказиш қувватини ошириш мақсадида қўшимча 22 км диаметри 530 мм газ қувурини қурилиш-монтаж ишларини олиб боришни тезлаштириш масаласи кўтарилди. Хозирда ушбу газ қувурини қурилиш-монтаж ишларини учун зарур бўлган диаметри 530 мм лик газ қувури учун 22 км пўлат қувурлар етказиб берилган.

Сиқув компрессор станцияси кириш қувурлари тармоғида газ сиқилишларининг олдини олиш учун қувурларни кенгайтириш ва қўшимча сепаратор ўрнатиш лойиҳасини тезлаштириш масаласи муҳокама қилиниб зарур қувур ва қувур арматураларини етказиб бериб қурилиш ишларини тезлаштириш борасида бошқарма раҳбарияти ва департамент бошлиқларига тегишли кўрсатмалар берилди.

Шунингдек, “Қуйи Сургил”, “Ғарбий Қуйи Сургил”, “Арслон” ва “Ином” конларидан қазиб олинаётган газни комплекс тайёрлаш мақсадида ҳозирги кунда тўлиқ қувват билан ишлаётган “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасининг қувватини ошириш учун қурилмани кенгайтириш, яъни қўшимча қуввати 1,0 млрд куб метр бўлган газни паст ҳароратда сепарациялаш билан комплекс тайёрлаш тармоғини қуриш масаласи кўриб чиқилиб, ушбу тармоқни амалга ошириш учун мавжуд ички имкониятлардан фойдаланиш бўйича таклиф ишлаб чиқиш бўйича тегишли департамент ва бошқарма бошлиқларига топшириқлар берилди.

Шу билан биргаликда “Арслон” комплексини кенгайтириш лойиҳасини ишга туширилгунча “Қуйи Сургил”, “Арслон”, “Ғарбий Қуйи Сургил” конларида режалаштирилган янги бурғиланадиган қудуқлардан қазиб олинадиган табиий газни “Ўзкоргазхемикал” компаниясинига қарашли “Сургил” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узатиш бўйича муқобил вариант сифатида “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ илмий-тадқиқот институти билан ишлаб чиқилган таклифлар ҳам муҳокама қилиниб зарур тезкор қарорлар қабул қилинди ва кўрсатмалар берилди.

Бундан ташқари, "Ғарбий Қуйи Сургил" конида 2022 йилда бурғилашдан ишга туширилиши режалаштирилаётган қудуқлар газини “Арслон” газни комплекс тайёрлаш қурилмасига узатиш бўйича узунлиги 9,0 км бўлган газ қувурларини қуриш лойиҳаси ҳам муҳокама қилинди.

Эслатиб ўтиш жоизки, Устюрт регионида янги истиқболли конларни очишга қаратилган геологик излов-қидирув ишлари, 2022-2026 йилларда углеводородлар қазиб чиқаришни барқарорлигини таъминлаш ва геолого-техник чора тадбирлар доирасида газ қазиб чиқаришни оширишга қаратилган янги майдонларда аниқланган углеводородлар захираларни ўзлаштириш мақсадида бурғилашдан ишга тушириши мўлжалланган янги қудуқларни инобатга олган ҳолда яқин келажакда қурилиши режалаштирилаётган газ қувурлари, газни дастлабки тайёрлаш қурилмалари ва мавжуд конлардаги захираларни тўлиқ узлаштириш мақсадида янги сиқув компрессор станцияларини ишга тушириш бўйича тақдимотлар кўриб чиқилди.

Бурғилашдан ишга туширилаётган қудуқлар ва конлардан газни комплекс тайёрлаш қурилмаларигача газ узатиш тизимида режалаштирилган лойиҳаларни ўз вақтида ишга тушириш учун зарур материал-техник ресурслар, қувур арматуралари ва қувурларни харид қилиш ҳамда етказиб беришга масъул бўлган департамент бошлиқларига ишларни жадаллаштириш лозимлиги таъкидлаб ўтилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|