December 27, 2021

“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмуасининг бир гуруҳ ишчи-ходимлари эсдалик нишони ҳамда автомобиль билан тақдирланишди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Жорий йилда Шўртан газ кимё мажмуасининг ташкил этилганига 20 йил тўлди. Ушбу муносабат билан 26 декабрь куни Қарши шаҳрида мажмуада узоқ йиллардан буён самарали меҳнат қилиб, соҳа ривожига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келаётган бир гуруҳ ходимларни тантанали равишда тақдирлаш маросими ўтказилди.

Тақдирлаш маросимида иштирок этган Энергетика вазири Алишер Султанов, “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев ҳамда Қашқадарё вилоят ҳокими Муротжон Азимов барча ишчи-ходимларни табриклаб, ўзларининг самимий тилакларини билдиришди.

Маросим давомида юртимизнинг энергетика, нефть-газ ва саноат соҳасининг ривожига муносиб ҳисса қўшиб келаётган мажмуанинг 200 нафар ишчи-ходими “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 30 йиллиги” эсдалик нишони ҳамда Энергетика Вазирлигининг фахрий ёрлиғи билан тақдирланишди.

Шунингдек, мажмуанинг 6 нафар фаол ходими “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан автомобиль билан тақдирланди.

Тадбирда Ўзбекистон Халқ артисти Ғуломжон Ёқубов, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда Қобилова каби кўплаб таниқли санъаткорларнинг чиқишлари тадбир иштирокчиларига кўтаринки кайфият улашди.

ФОТОЛАВҲАЛАР

“Шўртан газ кимё мажмуаси” МЧЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|