“Ўзбекнефтгаз”: Тошкент кимё-технология институти имзоланган “Англашув меморандуми”да белгиланган вазифалар бажарилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 июлдаги ПҚ–3151-сонли “Олий маълумотли мутахассислар тайёрлаш сифатини оширишда иқтисодиёт соҳалари ва тармоқларининг иштирокини янада кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ҳамда 2020 йил 12 августдаги ПҚ–4805-сонли “Кимё ва биология йўналишларида узлуксиз таълим сифатини ва илм-фан натижадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорлари ижросини таъминлаш юзасидан “Ўзбекнефтгаз” АЖ ва Тошкент кимё-технология институти ўртасида 2021 йилнинг 25 январида “Англашув меморандуми” имзоланган эди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига биноан, ушбу меморандумда белгиланган келишув ижросини таъминлаш мақсадида, институтнинг “Ёқилғи ва органик бирикмалар кимёвий технологияси” факултетида “Мутахассислик фанлараро” якуний Давлат имтиҳони ва Академик магистрлик диссертация ишларини ҳимояларида жамият мутахассисларининг қатнашишлари таъминланди.

Таъкидлаш керакки, 5321300 – нефть ва газни қайта ишлаш технологияси бакалавриатура йўналиши бўйича таҳсил олган 175 талаба якуний Давлат имтихонида қатнашган бўлса, 5А321302 - Нeфть ва газни қайта ишлаш ва унинг кимёвий тeхнологияси, 5А321303 - Нефть ва газни қайта ишлаш жараёнлари ва аппаратлари ҳамда 5А321401 - Кимёвий ва нефть-газ кимёвий технологияси магистратура мутахассисликлари бўйича жами 29 талаба магистрлик диссертация ишларини ҳимоя қилишди.

Ҳимоя қилинган магистрлик диссертация ишларидан Қаҳҳоров Достонбек Рустам ўғлининг “Газни қайта ишлаш маҳсулотлари асосида каталитик синтезлар”, Султонова Мафтуна Маҳкам қизининг “Қувурлар ҳимоя қатламлари учун нефть битумларини модификация қилиш ва улар асосида полимер-битум композиция олиш технологиясини ишлаб чиқиш” ҳамда Сайрамова Муаттар Акбаржон қизининг “Табиий газни модификацияланган амин эритмаси билан тозалаш” мавзулари келгусида нефть-газ соҳаси ишлаб чиқариш корхоналарида ишлаб чиқариш жараёнларига тадбиқ қилиш юзасидан таклиф ва кўрсатмалар берилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|