“Ўзбекнефтгаз”: Нефть ва газ қудуқларидаги бурғилаш дастгоҳларида маҳаллий корхона томонидан ишлаб чиқарилган эҳтиёт қисмлар синовдан ўтказилмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 24 августдаги “Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ–4812-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғига асосан 2021 йилда маҳаллийлаштириш дастури доирасида янги маҳсулот турларини ўзлаштириш ҳамда мавжуд қувватларни кенгайтириш масалаларига жиддий аҳамият қаратилмоқда.

Хусусан, тармоқ корхоналари эҳтиёжи учун импортдан олинаётган бурғилаш долоталарини маҳаллий ишлаб чиқарувчи “Жиззах дриллинг” МЧЖ базасида ўзлаштириш ишлари амалга оширилмоқда.

Ҳозирда Маҳаллийлаштириш ва кооперация алоқаларини кенгайтириш департаменти билан ҳамкорликда “Жиззах дриллинг” МЧЖ базасида ўзлаштирилаётган Ø269,9 мм, IADC137 ва Ø165,1 мм, IADC237 бурғилаш долоталар Фарғона вилоятидаги “Чақар” конидаги 5-сонли қудуқ ва Қашқадарё вилоятидаги “Алан” конидаги 227-сонли қудуқларда сифатини текшириш ва стандартларга мувофиқлигини аниқлаш мақсадида саноат-тажриба синовлари бошланди.

Келгусида саноат-тажриба синовларидан ижобий натижаси олинганидан мазкур долоталар “Ўзбекнефтгаз” АЖнинг таркибига кирувчи корхоналари қудуқларида фойдаланиш тўғрисида қарор қабул қилинади.

Ҳозирда “Ўзбекнефтгаз” АЖ тармоқ корхоналарининг долотоларга бўлган йиллик эҳтиёжи 1160 донани ташкил этади. Саноат тажриба синовларини ижобий натижаси асосида долоталарни маҳаллий ишлаб чиқариш субъектларидан харид қилиш эвази йилига 2 495 минг доллар валюта тежашга эришилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|