“Ўзбекнефтгаз”: “Денгизкўл” конида табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ очилди (Видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Жумладан, қудуқларда капитал таъмирлаш ишларини бажариш баробарида, янги қудуқлар бурғиланиб, тугатилган қудуқлар мажмуасида турганлари эса қайта таъмирланиб ишга қўшилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Денгизкўл” газ конденсат конидаги 320-сонли қудуқда олиб борилган бурғилаш ишлари ҳам муваффақиятли якунланди. Бурғилаш ишлари тугатилгач, қудуқнинг 2524,8–2582,8 метр оралиғига фильтр туширилди.

Қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 80 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,7 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Маълумот учун: “Денгизкўл” кони Бухоро вилоятининг Олот туманида жойлашган булиб 1981 йилдан буён ишлатилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|