“Ўзбекнефтгаз”: Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасида куз-қиш мавсумига ҳозирлик кўрилмоқда

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг 2021/2022 йиллар куз-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасидаги объектларда ҳам мавсумга тайёргалик ишлари амалга оширилмоқда.

Бошқармадаги 8 та технологик қурилма, 2 та қозонхона, 15 та қозон, 33 та сиғим, 19200 метр электр тармоқлари, 8 та трансформатор подстанцияси, 7 та дизель электр станциялари, 3 та узлуксиз электр таъминоти манбалари(UPS), захирани автоматик улаш қурилмалари(АВР) ва 3 та газ тақсимлаш пунктларининг (ГТП) иш ҳолатлари текширилди.

Шунингдек асосий муҳандислик коммуникацияларида қуйидаги ишлар амалга оширилган:

• "Шарқий Бердақ" Газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги 2 та паст босимли сепарациялаш тармоғида;

• “Арслан” Газни комплекс тайёрлаш қурилмасидаги 2 та паст босимли сепарациялаш тармоғида;

• “Урга” газни қайта тайёрлаш комплексидаги 1 та паст босимли сепарациялаш тармоғида;

• “Бескала” Газни бирламчи тайёрлаш қурилмасида портотес таьмирлаш ишлари амалга оширилди.

Қурилмаларни сифатли таъмирлаш натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсатгичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда бошқарма ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат гуруҳ томонидан қурилмаларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари давом эттирилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|