Aзиз оммавий ахборот воситалари ходимлари!

Сизларни касб байрамингиз билан табриклайман.

Матбуотнинг холис ишлаши давлат бошқарувнинг сифатли, масъулиятли бўлишига олиб келиши шубҳасиз. Шу сабаб ҳам бугун Давлат раҳбари томонидан оммавий ахборот воситалари ва давлат идоралари ўртасидаги кўприк вазифасини ўтовчи матбуот хизматларининг фаолияти такомиллаштирилди. Ушбу боғловчи восита орқали бугун ҳар бир соҳага тегишли юзага келаётган чақириқларга тезкорлик билан муносиб жавоб қайтариш механизми шаклланди.

Хусусан, нефть ва газ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисидаги кенг қамровли маълумотларни жамоатчиликка ўз вақтида тақдим этиш, аҳолига тезкор ва тўлиқ ахборот етказиш ҳамда Жамият фаолиятини очиқлиги ва шаффофлигини таъминлашда ҳам ижобий натижаларга эришилиб, ахборот муҳитида соҳа фаолиятига боғлиқ материаллар салмоғи ошиб бормоқда.

Тўғрисини айтадиган бўлсам, журналистларга ҳавас қилмайдиган бирор киши бўлмаса керак. Ҳар биримиз сизлар тайёрлаган қизиқарли кадрлар, долзарб интервьюлар ва мақолаларни мароқ билан мутолаа этиб, томоша қилиб, тинглаб яшаймиз. Телевидение, радио, газета ва интернет нашрлари инсонлар ҳаётининг муҳим бўлагига айланган.

Касбингиз туфайли Сизлар ажойиб, муҳим ва долзарб воқеаларнинг гувоҳига айланасиз, Ва бу ҳақда одамларга шошилинч, қизиқарли янгиликларни етказиш бахтига муяссар бўлгансизлар. Шарафли касбингиз ва машаққатли меҳнатингиз туфайли ҳамиша халқнинг ардоғи ва ҳурматига сазоворсиз.

Фурсатдан фойдаланиб, Сизларни барчангизни 27 июнь – Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-осойишталик, файзу барака тилайман.

Масъулиятли ва шарафли фаолиятингизда ҳамиша муваффақиятлар ҳамроҳ бўлсин!

Ҳурмат билан,

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|