“Ўзбекнефтгаз”: Экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш орқали кўрсаткичларни оширишга эришилди

Бош саҳифа Русский

Жорий йилнинг 14 январида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган “2021 йилда Ўзбекистон Республикасининг экспорт салоҳиятини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан акциядорлик жамиятининг экспорт салоҳиятини янада кенгайтириш борасида ишлаб чиқариш корхоналари олдига долзарб вазифлар белгилаб берилган эди.

Белгиланган кўрсаткичларни тўлиқ таъминлаш мақсадида, Тижорат департаменти томонидан қатор чора-тадбирлар амалга оширилди.

Натижада 2021 йилнинг январь-октябрь ойларида 347,4 млн долларлик маҳсулотлар экспорт қилиниб, режа кўрсаткичи 101,6 фоизга бажарилди ёки ўтган йилнинг мос даврига қиёсланганда 125,9 фоизга оширишга эришилди.

Хусусан, прогноз бўйича “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан жорий йилнинг январь-октябрь ойларида 896 минг долларлик 112 минг тонна олтингугурт маҳсулотини экспорт қилиш режалаштирилган бўлиб, амалда 5,3 млн долларлик 262 минг тонна маҳсулот сотилди. Бу режага нисбатан 587,5 фоизга бажарилганлигини кўрсатади. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан эса 3432,3 фоизга оширишга эришилди.

Прогноз бўйича Бухоро нефтни қайта ишлаш заводи томонидан нефт маҳсулотларни тайёрлаш ва қайта ишлашдан олинадиган пиролиз газолин маҳсулотининг экспорти жорий йилнинг ўтган даврида 7,8 млн долларлик 52,5 минг тонна этиб режалаштирилган эди. Амалда эса 13,3 млн долларлик 58,1 минг тонна маҳсулот экспорти амалга оширилди. Бу эса режага нисбатан 169,3 фоизга бажарилганлигини ёки ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 480,4 фоизга оширишга эришилганлигини кўрсатади.

Акциядорлик жамияти томонидан экспорт қилинаётган бошқа турдаги, яъни табиий газни тайёрлаш, қайта ишлаш ва транспортировка қилиш каби хизматлар ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 716,7 фоизга оширишга эришилди.

Жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 381,7 млн долларлик экспорт прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, амалда режа кўрсаткичи 388 млн доллар ёки прогнозга нисбатан 101,3 фоизга бажарилиши кутилмоқда.

Жорий йил якуни бўйича жами 423,6 млн долларлик экспорт прогноз кўрсаткичлари белгиланган бўлиб, амалда 447,5 млн доллар ёки прогнозга нисбатан 105,6 фоизга бажарилиши кутилмоқда. Бу эса ўтган йил якуни бўйича нисбатан 124,2 фоизга оширишга эришилиш кўзланмоқда.

Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан соҳада олиб бораётган ислоҳотлар – тизимни рақамлаштириш, ишлаб чиқариш жараёнларига илғор инновацион технологияларни жалб этиш натижасида экспортбоп маҳсулотларни ишлаб чиқариш жараёни янада ривожланмоқда. Жорий йилнинг 11-12 ноябрь кунларида Қарши шаҳрида бўлиб ўтадиган саноат ярмаркасида ҳам самарали натижаларга эришиш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Тижорат департаменти томонидан экспортбоп маҳсулотларнинг тарқатма материаллари, видеоматериаллар ва презентациялар тайёрланмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|