“Ўзбекнефтгаз”: Украинада капитал таъмирланган газ турбинали двигатель сиқув компрессор станциясига ўрнатилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқарувчи бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш мақсадида, ускуналарнинг сифатли ва ўз вақтида капитал таъмирланишини йўлга қўйиш борасида қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Ушбу тадбирларни амалга ошириш доирасида “АИ-336-2-8” ва “Д-336” маркали газ генераторли двигателларни таъмирлаш учун Украинанинг “Мотор Сич” АЖ билан тўғридан-тўғри шартнома тузилган.

Ушбу шартномага асосан 2020 йилда 5 та “АИ-336-2-8” русумли газ турбинали двигатель Украина давлати “Мотор Сич” компаниясига юборилди. Жорий йилда эса 9 та худди шундай русумли газ турбинали двигателларни Украинанинг “Мотор Сич” АЖ компаниясида капитал таъмирлаш ишлари режалаштирилган бўлиб, бугунги кунга қадар 4 донаси капитал таъмирланиб, олиб келинди ҳамда ишга қўшиб юборилган.

Капитал таъмирланган газ турбинали двигатель синов ишларидан сўнг, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан қабул қилиб олинди. Бошқармадаги Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг сиқув компрессор станциясига ўрнатилди.

Газ турбинали двигатель Углеводородларни қазиб чиқариш департаменти, “Махсусэнергогаз” АЖ ва бошқарманинг малакали мутахассислари билан биргаликда ишлаб чиқарувчи заводнинг йўриқномасига асосан белгиланган вақтдан олдин сиқув компрессор станциясининг 3-сонли газ ҳайдаш агрегатига монтаж қилиниб, центировка ишлари якунланди.

Ҳозирда газ ҳайдаш агрегатининг автоматика қисмида “Махсусэнергогаз” АЖ, “Техноконт” АЖ ва бошқарманинг мутахассислари билан биргаликда янги ўрнатилган автоматик бошқарув тизими ва унинг датчик, приборларининг текшириш, созлаш ишлари давом этилмоқда.

Ушбу сиқув компрессор станциясининг асосий вазифаси Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Пропан-бутан аралашмасини ажратиб олиш қурилмалари ПБАОҚ-1-, 2-, 3-, 4-, 5-навбатларидан чиқаётган тоза газ босимини кўтариб, магистраль газ қувурларга узатишдан иборатдир.

Шунингдек, сиқув компрессор станциясидаги газ ҳайдаш агрегатларига кираётган табиий газ босимини бир маромда ушлаб туриш орқали бошқарманинг пропан ишлаб чиқиш буйича режасини ўз вақтида бажарилишини таъминланади.

Газ ҳайдаш агрегати фавқулотда аварияли ҳолатда тўхтаб қолган вақтда газ қисқаришини олдини олиш мақсадида қисқа муддатда ишга қўшиб юбориш учун захира агрегати билан таъминланади.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Пропан-бутан аралашмасини олиш қурилмасининг сиқув компрессор станциясига Қашқадарё вилояти Миришикор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 4 та газ ҳайдаш агрегатлари мавжуд. У йилига 2,0 млрд куб метр табиий газни ҳайдаб бериш қувватига эга. Ушбу станциядаги газ ҳайдаш агрегатларига Украина давлатининг “Мотор Сич” АЖ да ишлаб чиқарилган “АИ-336-2-8” русумли газ турбинали двигателлар ўрнатилиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|