“Ўзбекнефтгаз”: Шўртан газ кимё мажмусидаги муҳандислик коммуникациялари ва технологик қурилмалари қиш мавсумига тайёрланмоқда (Фото-видео)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалар ва қайта ишлаш корхоналарининг 2021–2022 йиллар кузги-қишки мавсумда асосий муҳандислик коммуникациялари, технологик асбоб-ускуналари барқарор ишлашга тайёрлаш ҳамда углеводородларни қазиб чиқариш, қайта ишлаш қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида бажариш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, Шуртан газ кимё мажмуасида бугунги кунга қадар 3 та технологик қурилмалар мукаммал таъмирланди. 1 та қозонхона, 4 та қозон, 1 та сиғим таъмирланиб, 11 та сиғимда тозалаш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, 5000 метр электр тармоқлари, 16 та трансформатор подстанция, 2 та дизель электр станцияси, 4 та узлуксиз электр таъминоти (UPS), 6 та захирани автоматик улаш қурилмалари, 400 метр иссиқлик тармоқлари ҳам қайта таръмирланди. 300 метр исссиқлик тармоқларини изоляция қилинди ва 55 метр сув тармоқлари жорий ва мукаммал таъмирдан чиқарилди.

Шунингдек, жорий йилнинг май ойида Мажмуанинг асосий муҳандислик коммуникациялари ва технологик қурилмаларида тўлиқ таъмирлаш ишлари амалга оширилиб ишга туширилган эди.

Қурилмаларнинг сифатли таъмирланиши натижасида куз-қиш мавсумида тўхтовсиз, барқарор, ишончли ишлашини ва белгиланган режа кўрсаткичлари бажарилишини таъминлашга эришилади.

Айни пайтда мажмуа ва тегишли департаментлар мутахассисларидан иборат ишчи гуруҳ томонидан қурилмларда барқарор ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва ишлаб чиқариш кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш учун режали таъмирлаш ишлари муваффақиятли амалга оширилиб келинмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|