“Ўзбекнефтгаз”: “Кўкдумолоқ” ва “Зеварда” конлари ходимларининг халқаро ISO стандартлари бўйича малакаси оширилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “ISO 14001:2015”, “ISO 45001:2018” ҳалқаро стандартларини жорий этиш мақсадида “Кўкдумолоқ” ва “Зеварда” конларининг 40 нафар ходимларини ишдан ажралмаган ҳолда ўқитилди.

Ўқув машғулотлари “Smart Management” МЧЖ малакали ўқитувчилари томонидан олиб борилди.

Ўқитиш жараёнида ходимларга “ISO 14001:2015” экологик бошқарув тизими, “ISO 45001:2018” соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги тизимларининг мақсади тушунтирилди.

Шунингдек, ушбу халқаро стандартларини жорий этишда эришиладиган натижалар ҳамда корхоналар фаолиятида тутган ўрни, PCDA (режалаштир-бажар-текшир-яхшилаш учун қайта ҳаракатларни амалга ошир) концепцияси, корхонанинг контексти уни аниқлаш усуллари, корхона контекстини аниқлашда корхонанинг энг юқори раҳбаридан энг қуйи поғонадаги ходимларининг тизимда иштирок этиш жараёни ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Ўқув дастурига асосан корхонанинг “ISO 14001:2015” ва “ISO 45001:2018” халқаро стандартлари бўйича сиёсати ҳамда уни амалга ошириш вазифалари, корхона томонидан атроф-муҳитга таъсир қилувчи экологик аспектлар, ходимларнинг меҳнат фаолияти давомида ишчи муҳитдаги мавжуд хавфлар ва рисклар, уларнинг турларини аниқлаш услублари машғулотлар асосида кўрсатиб берилди.

Бундай хавфларнинг олдини олиш ва бошқариш чоралари тўғрисида кенгайтирилган ҳолда маълумотлар бериб ўтилиб, аудитларни ўтказишдан мақсад ва унинг турлари ҳамда уларни ўтказиш тартиби, ходимлар ва раҳбариятнинг жавобгарлиги, раҳбарият таҳлиллари тушунтириб ўтилди.

Бошқарма бўйича жараёнлар танлаб олиниб, карталари ишлаб чиқилди ва раҳбарият томонидан тасдиқланди. Ҳужжатларни бошқариш процедураси, корхона контекстини бошқариш, хавф ва хатарларни аниқлаш, номувофиқликни бошқариш ва ички аудитни бошқариш процедуралари ишлаб чиқилди.

СваЭХ, СМҚ ва МХ департаменти бош мутахассиси Ж.К.Тиркашов

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|