January 16, 2022

“Ўзбекнефтгаз”: “Навоий нефть базаси”да “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соати ўтказилди

Бош саҳифа Русский

14 январь – Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан “Ўзбекнефтгаз” АЖ “Навоий нефт базаси” МЧЖда “Ватанимга таянчман” мавзусида ватанпарварлик соати ўтказилди.

Унга Мудофаа вазирлигига қарашли марказий ҳарбий округи Навоий вилояти мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи ўринбосари подполковник Шерматов Муҳаммад Нортожиевич бошчилигидаги ҳарбий ходимлар таклиф этилди.

Тадбир иштирокчиларига мутахассислар томонидан Ўзбекистон Қуролли кучларининг тарихи, унинг ривожланиш стратегияси ҳам Янги Ўзбекистон армияси олдида турган устувор вазифалар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Шунингдек, мутахассислар томонидан Миллий армиямизнинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш мақсадида қабул қилинган қарор ва фармонлар шарҳлаб берилди.

Айни пайтда жаҳондаги вазият шиддат билан ўзгариб, дунёнинг айрим мамлакатларида аҳвол кескинлашиб, халқаро терроризм ва экстремизм хавфи ортиб бораётган пайтда мамлакатимиз хавфсизлиги ва барқарорлигини таъминлаш, Қуролли Кучларимизнинг жанговар тайёргарлигини ва салоҳиятини ошириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида ҳикоя қилувчи тақдимотлар ўтказилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|