“Ўзбекнефтгаз”: Жамиятга тегишли барча автотранспорт воситаларини сунъий йўлдош орқали кузатиб борилиши йўлга қўйилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 5 октябрдаги ““Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегиясини тасдиқлаш ва уни самарали амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–6079-сон Фармони билан “Рақамли Ўзбекистон–2030” стратегияси доирасида 2020–2022 йилларда саноат ва унинг базавий тармоқларини ривожлантириш соҳаларини рақамли трансформация қилиш дастури тасдиқланди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев томонидан ушбу Дастур доирасида ташкилот ва корхоналар автотранспорт воситалари ва махсус техникаларининг ҳаракат манзили ва параметрларининг назорати ва мониторингини олиб борувчи “GPS мониторинг” автоматлаштирилган ахборот тизимини ишлаб чиқиш топшириғи белгилаб берилган эди.

Бу борада Ахборот-коммуникация технологиялари департаменти ҳамда Транспорт ва махсус техника департаменти мутахассислари томонидан ўзаро ҳамкорликда лойиҳаолди ўрганишлари олиб борилди ва маълумотлар таҳлили амалга оширилди.

Ўрганишлардан келиб чиқиб, Ахборот тизимларини жорий этиш бўлими томонидан автоматлаштирилган ахборот тизимининг техник лойиҳалари ишлаб чиқилди. Техник топшириқлар асосида тизим учун маълумотлар базаси структуралари шакллантирилиб, дастурий модуллар яратилди.

Ҳозирги кунда ишлаб чиқилган техник ҳужжатлар асосида мазкур ахборот тизимлари тест режимида синовдан ўтказилди ва ишга туширилди.

Мазкур тизим замонавий сунъий йўлдош мониторинги технологиялари ёрдамида “Ўзбекнефтгаз” АЖга қарашли транспорт воситалари ҳаракатини кузатиш, транспорт воситаларининг онлайн мониторингини амалга ошириш, уларнинг ҳаракатини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш, ҳайдовчилар, йўловчилар ва ташилган товарлар хавфсизлигини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг иш соатларини тўғри назорат қилиш каби вазифаларни ўз ичига олади.

Таъкидлаб ўтиш керакки, транспорт воситалари ҳаракатини назорат қилиш орқали самарадорликка эришиш дастлаб Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси томонидан йўлга қўйилган бўлиб, корхонадаги барча техник автотранстпорт воситаларида “GPS мониторинг” тизими ўрнатилган.

Бу орқали транспорт воситаларининг ҳаракати кузатиб борилиши баробарида уларнинг ишлаб чиқаришга ижобий таъсири ҳам ўрганилади.

Хулоса қилиб айтганда, “GPS мониторинг” автоматлаштирилган ахборот тизими “Ўзбекнефтгаз” АЖда транспорт воситалари ҳаракатини кузатиш, транспорт воситаларининг онлайн мониторингини амалга ошириш баробарида шаффофликни таъминлашга хизмат қилади.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|