“Ўзбекнефтгаз”: “GTL” заводидаги оловли печларини хавфсиз ишлатиш бўйича ўқув-тренинг ўтказилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Марказий Осиёдаги энг йирик лойиҳалардан бири бўлган, умумий қиймати 3,6 млрд долларлик “Uzbekneftegaz GTL” заводида қурилиш-монтаж ишлари якунланмоқда. Заводдаги энг замонавий ускуналар билан жиҳозланган қурилмаларни бошқариш ҳам кадрлардан катта малака талаб қилади.

Шу сабли, айни пайтда завод учун мутахассисларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ишлари ҳам олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 8 май куни “Uzbekistan GTL” Техник директори жаноб Марсел Краузе томонидан “GTL” синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш мажмуасида ўрнатилган оловли печларни хавфсиз ишлатиш бўйича компания муҳандис ва техник мутахассислари учун тренинг ташкил этилди.

Тренинг давомида иштирокчиларга заводнинг ҳар бир печни техник хусусиятлари ва параметрлари, хавфсиз ишлатиш шартлари, техник ва сервис хизмат кўрсатиш тартиблари ҳамда физик-кимёвий жараёнларининг асосий жиҳатлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Тренинг иштирокчилари турдош ишлаб чиқариш корхоналарининг шу каби печларни ишлатиш тажрибасидан олинган машғулотлар билан танишишди. Ушбу қурилмаларнинг нотўғри ишлатишнинг эҳтимолий сабаблари ва оқибатларни муҳокама қилишди.

Шунингдек, тренинг иштирокчиларига печнинг тўғри ишлаш моделини тузишнинг назарий асослари ва воситалари тақдим этилди.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|