“Ўзбекнефтгаз”: Коронавируснинг тарқалишини олдини олиш мақсадида профилактик тадбирлар олиб борилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

Хабарингиз бор, эпидемиологик вазиятнинг барқарорлигини сақлаб қолиш мақсадида Ўзбекистон Республикасига коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш бўйича чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси томонидан мамлакатимизда карантин тартибини кучайтириш бўйича қатор чоралар эълон қилинди.

Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш корхоналарида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, тизимдаги корхона ва бошқармаларда коронавирус пандемиясининг нефть ва газ соҳасига салбий таъсирини юмшатиш мақсадида масъул ходимлардан иборат штаб томонидан кечаю-кундуз навбатчилик асосида фаолият олиб борилмоқда.

Саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги департаменти мутахассислари томонидан апрель ойида қуйидаги бошқарма ва корхоналарда “COVID-19” коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва профилактик тадбирларни янада кучайтириш бўйича тарғибот ва ташвиқот ишлари олиб борилди:

•Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси;

•Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси;

•Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси;

•“Ўзнефтгаз бурғулаш ишлари” МЧЖ;

•“Uzbekneftegaz GTL” заводи;

•Муборак газни қайта ишлаш заводи;

•“Шўртан газ кимё мажмуаси”МЧЖ;

•“Гулистон нефт базаси” МЧЖ ва унга қарашли филиаллар;

•“Навоий нефт базаси” МЧЖ ва унга қарашли филиаллар;

•“Жиззах нефт база” МЧЖ ва унга қарашли филиаллар;

•“Термиз нефт базаси” МЧЖ ва унга қарашли филиаллар;

•“Қарши нефт базаси” МЧЖ ва унга қарашли филиаллар;

Тадбирлар давомида мутахассислар томонидан объектларга саноат ва экология хавфсизлиги, соғлиқни муҳофаза қилиш ва меҳнат хавфсизлиги йўналишларида амалий ёрдам берилди.

Жорий йилнинг апрель ҳолатига кўра, тизимдаги бошқарма ва корхоналар бўйича 179 168 дона тиббий ниқоб, 57 912 жуфт тиббий қулқоб, 14 948 дона хўжалик совуни, 11 740 дона антисептик воситалар ва 382 дона пирометр (тепловизор)лар билан таъминланган.

Бундан ташқари, бошқарма ва корхона раҳбарлари пандемия тарқалишини олдини олиш ҳамда ходимларнинг хавфсизлигини таъминлаш учун вилоят, шаҳар, туман санитария-эпидемиологик осойишталик марказлари билан белгиланган тартибда шартнома асосида иш жойларида тест топширилиши ташкил этилмоқда. Коронавирусга чалинган ва унга гумонланувчи ҳамда пневмония хасталиги билан касалланган ишчи-ходимлар Жамият ҳисобидан даволаниши амалга оширилмоқда.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|