“Ўзбекнефтгаз”: “Кулбешкак” конида кунлик табиий газ ва газ конденсати олинадиган янги қудуқ ўзлаштирилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғига асосан конларда табиий газ қазиб чиқаришни кўпайтириш, углеводородлар захирасини ошириш мақсадида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли “Кулбешкак” газ конденсат конидаги 63-сонли қудуқда бурғилаш ишлари тугатилиб, 1845–1839 метр оралиқларида перфорация ишлари олиб борилди.

Конларни ишлатиш департаменти мутахассислари томонидан берилган тезкор маълумотларга кўра, қудуқни ўзлаштириш ишларидан сўнг, кунлик 70 минг куб метр саноат миқёсидаги табиий газ ва 1 тонна газ конденсати қазиб чиқарилишига эришилди.

Ҳозирда ушбу қудуқ устини жиҳозлаш ва уни газ коллекторига қўшиш ишлари бажарилмоқда.

Маълумот учун: “Кулбешкак” газ конденсат кони Бухоро вилоятининг Қоракўл туманида жойлашган бўлиб, 2008 йилда ишга туширилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|