“Ўзбекнефтгаз”: “Газли” газни қайта ишлаш заводида рақамлаштириш ва ахборотлаштириш ишлари амалга оширилмоқда (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раисининг топшириғига асосан, Ахборот коммуникацион технологиялар департаментининг Газли нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги вакиллари (ходимлари) томонидан “Газли” газни қайта ишлаш заводини рақамлаштириш ва ахборотлаштириш ишлари доимий тарзда амалга оширилмоқда.

“Газли” газни қайта ишлаш заводининг маъмурий биносига, лабораториясига, ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати биносига жами 6000 метрлик локал тармоқ тизими шакллантирилди ва юқори тезликда Интернет тармоғига ҳамда 1С дастурига уланиш имконияти яратилди.

“Газли” газни қайта ишлаш заводида ишлаб чиқариш жараёнларини узлуксиз кузатиб бориш ва Ишлаб чиқариш диспетчерлик хизмати фаолиятини такомиллаштириш мақсадида видео кузатув камералари ва бошқа техник воситалар ўрнатилиб ишга туширилди.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|