“Ўзбекнефтгаз”: “Uzbekneftegaz GTL” заводи маҳсулотларни сотишга тайёргарлик кўрмоқда

Бош саҳифа Русский

Ўзбекистон Республика президентининг 2021 йил 17 мартдаги “Юқори ликвидли ва монопол товарларни сотиш жараёнларига бозор механизмларини жорий этишни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-5031-сонли қарори ижросини таъминлаш ва ўзаро ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Ўзбекистон Республика товар хом-ашё биржаси Бошқарув раиси Зиёвиддин Бадриддинов бошчилигидаги ишчи гуруҳ” “Uzbekneftegaz GTL” заводи қурилиш майдонига ташрифи амалга оширилди.

Ташриф давомида заводнинг технологик ускуналарида амалга оширилаётган созлаш олди ва ишга тушириш ишлари билан яқиндан танишилди. Президентимиз ташаббуси билан барпо этилаётган “GTL” заводи ишлаб чиқариш бошланганидан сўнг ички бозорга узлуксиз, юқори сифатли синтетик ёқилғи маҳсулотларини етказиб беришни таъминлаш асосий мақсади этиб белгиланган.

Завод йиллига 750 минг тоннадан зиёд юқори сифатли экологик тоза синтетик дизель ёқилғиси ва 52 минг тоннадан зиёд суюлтирилган газ ишлаб чиқариш қувватларига эга бўлиб, ушбу маҳсулотлар истеъмолчиларга Республика товар хом-ашё биржа савдолари орқали сотилиши белгиланган.

Ушбу йўналишда Республика товар хом-ашё биржаси ва “GTL” заводи раҳбарияти икки томонлама самарали муносабатларни янги босқичга олиб чиқиш доирасида муҳокамалар ўтказишди. Тайёр маҳсулот сотиш доирасида амалга ошириши лозим бўлган ишлар белгиланиб, келгусида ҳамкорликни кенгайтиришга келишиб олинди.

Эслатиб ўтамиз, “GTL” заводида ишлаб чиқиладиган тайёр маҳсулотларни республика истеъмолчиларига узлуксиз етказиб бериш мақсадида “Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаевнинг топшириғи асосида жамият тасарруфидаги мамлакатимизнинг барча вилоятларида жойлашган, жами 15 та нефть базалари билан тайёр маҳсулотни сақлаш учун шартномалар тузилди. Ишлаб чиқарилиши режалаштирилган синтетик дизель маҳсулоти биржа савдолари орқали тўғридан-тўғри заводдан сотилиши билан бирга, республика миқёсидаги барча нефть базалари орқали сотилиши белгиланди.

Айни пайтда заводда ишлаб чиқариладиган маҳсулотларни сотишга тайёргарлик ишларини жадал суръатларда олиб бормоқда.

“Uzbekneftegaz GTL” заводи матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt |facebook |instagram |telegram|vk.com|YouTube|twitter|