“Ўзбекнефтгаз”: Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмасида реконструкция ишлари амалга оширилди (Фото)

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларнинг ишлаб чиқариш қувватини тиклаш ҳамда табиий газни қайта ишлаш заводлардаги қурилмаларда амалга ошириладиган режали таъмирлаш ишларини сифатли ва ўз вақтида ишга тушириш борасида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Хусусан, “Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан тизимидаги корхоналарда барқарор ишлаб чиқаришни ташкиллаштириш ва маҳсулот ишлаб чиқаришда сифат кўрсаткичларини бажарилишини таъминлаш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бош иншоотида жойлашган “Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмасида реконструкция ишлари олиб борилди. Реконструкция қилиш ишчи лойиҳа ҳужжатлари “ЎзЛИТИнефтгаз” АЖ томонидан ишлаб чиқилган.

Ушбу лойиҳага асосан ускуналар тендер савдо танловлари асосида ишлаб чиқарувчи корхоналари томонидан босқичма-босқич тайёрлаб етказиб берилди. Лойиҳа асосида қўшимча бир дона адсорбер аппаратини “Ўзбеккимёмаш заводи” АЖдан ва олти дона юқори ҳароратга чидамли шарли кранларини “UZPROMARM” компанияси томонидан етказиб келинган бўлиб, ҳозирда улар қурилмага ўрнатиш ишлари якунланди.

Лойиҳанинг асосий мақсади қайта ишланаётган табиий газ сифат кўрсаткичларини стандарт талаблари даражасида бўлиши ва қурилмаларнинг газни қайта ишлаш қувватларини ошириш учун моддий-маънавий жиҳатдан эскирган аппаратлар, қувур арматуралари ҳамда жараёнларни автоматик бошқарув тизимини реконструкция қилишдан иборат.

Лойиҳа доирасида қурилиш монтаж ишлари бугунги кунда бош пудратчи “Муборакнефтгазмонтаж” АЖ томонидан амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармасида “Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш” қурилмасига қўшимча бир дона адсорбер аппаратига Россиянинг “Стерлитамакский завод катализаторов” компанияси томонидан етказиб берилган 16,5 тонна “NаА” турдаги цеолитини юклаш ишлари олиб борилди. Шу билан бирга келгусида “Ўзтрансгаз” АЖ магистраль газ қувурларга ўзатилаётган газнинг сифатини “ОʻzDSt–948:2016” стандарт талабларига мослаштириш чоралари кўрилмоқда.

Маълумот учун: Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси Қашқадарё вилояти, Ғузор тумани ҳудудида жойлашган бўлиб, 1980 йилда ишга туширилган. Регенирация газини цеолит ёрдамида қуритиш қурилмаси 2015-йил ишга туширилган. Қурилмада регенерация газларини олтингугурт ва карбонат ангидритдан тозалаш қурилмалари(АСО-1,2)дан чиқаётган регенерация газини “NаА” турдаги адсорбенти ёрдамида намликдан тозаланади. Унинг йиллик лойиҳавий қуввати 2,2 млрд куб метр регенерация газини қайта ишлашга мўлжалланган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть #газ #энергия #скважин #инвестиция #добыча #углеводород #экономика #завод #нефтебаза #қудуқ #кон #иқтисод #аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|