“Ўзбекнефтгаз”: “Фарғона нефть базаси” томонидан истеъмолчиларга жами 23 785 тонна нефть маҳсулотлари етказиб берилди

Бош саҳифа Русский

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев топшириғи билан нефт базаларидаги маҳсулотларни сифатли сақлаш ҳамда уни иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолига ўз вақтида керакли миқдорда етказиб берилишини таъминлаш мақсадида бир қатор чора-тадбирлар белгилаб олинган.

Белгилаб олинган вазифалар доирасида “Фаргона нефть базаси” масъулияти чекланган жамият ва унинг филиалларида жорий йил бошидан жамиятни молиявий соғломлаштириш, дебитор қарздорликларни камайтириш, моддий-техник базани мустаҳкамлаш, бино-иншоотларни таъмирлаш ҳамда техник ҳолатларини талаб даражасига келтириш борасида режа асосида, қатор ишлар амалга оширилмоқда.

“Фаргона нефть базаси” томонидан жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида истеъмолчиларга жами 23 785 тонна нефть маҳсулотлари, жумладан, 10 300 тонна автобензин, 13 000 тонна дизель ёнилғиси ҳамда 483 тонна бошқа маҳсулотлар етказиб берилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 9 июлдаги “Аҳоли ва иктисодиётни энергия ресурслари билан барқарор таъминлаш, нефть-газ тармоғини молиявий соғломлаштириш ва унинг бошқарув тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида жорий йилнинг январь-ноябрь ойларида жамият балансида бўлган 41 та самарадорлиги паст бўлган фермер хўжаликларига ёқилғи тарқатиш шохобчалари (ФЁТШ) оммавий электрон савдога қўйилди ва 26 таси сотилди, қолган 15 таси “E-Ijro Auksion” портали орқали онлайн савдога чиқарилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Бошқаруви қарорига асосан, жамият балансида бўлган, фойдаланиш самарасиз деб топилган автотранспорт ва махсус техникалардан 19 та “E-Ijro” онлайн аукциони орқали савдога чиқарилиб, 16 таси сотилди. Қолган 3 та автоёнилғикашларнинг онлайн савдолари давом этмоқда.

Фаргона вилоятида фаолият юритаётган жами 2709 та фермер ва халқ хўжаликларининг “Фаргона нефть базаси” МЧЖ олдидаги умумий 9830,0 млн сўмлик дебитор қарздорлиги бўйича тегишли суд инстанцияларига даъво аризалари киритилган бўлиб, шундан 2021 йилнинг шу даврига қадар 5003,0 млн сўм дебитор қарздорликлар талабнома асосида ундирилган.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ Матбуот хизмати

#нефть#газ#энергия#скважин#инвестиция#добыча#углеводород#экономика#завод#нефтебаза#қудуқ#кон#иқтисод#аёқш

|web-sayt|facebook|instagram|telegram|vk.com|YouTube|twitter|